Нигерия мамлакати Исломий ҳаракати етакчиси: сионистик режим таназзул топиш ёққасида
(last modified Mon, 26 Aug 2024 10:34:44 GMT )
август 26, 2024 15:34 Asia/Tashkent
  • Нигерия мамлакати Исломий ҳаракати етакчиси: сионистик режим таназзул топиш ёққасида
    Нигерия мамлакати Исломий ҳаракати етакчиси: сионистик режим таназзул топиш ёққасида

Нигерия Исломий ҳаракати раиси сиоинстик режим ҳалокат йўлида бўлган титроқ режим деб баҳолади.

Нигерия мамлакати Исломий ҳаракати раиси Шайх Иброҳим Закзокий  Карбало шаҳридаги  Ал-Ақсо даъвати  юришида қатнашар экан, жинояткор сионистик режим заифлашди ва таназзул йўлида деб айтди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Нигерия Исломий ҳаракати раҳбари Иброҳим Закзокий  сионистик режимнинг муваффақиятсизликларига  ишора қилиб, мустамликачи ва босқинчи сионистик режимнинг таназзулга учраши " Ал Ақсо тўфони" амалиёти билан бошланди ва Аллоҳ таолонинг изни билан унинг ҳалокати тез орада содир бўлади. Бу оптимизм эмас, балки мавжуд далиллар буни кўрсатади деб эълон қилди.

Шайх Закзокий  сўзларининг бошқа қисмида бугун мана  шу қонлар тўкилгач Аллоҳнинг изни билан Ғазо сектори ғолиб бўлади ундан кейин эса Фаластин ғолиб бўлади ва биз тез орада Масжид-ул Ақсода намозимизни ўқиймиз деб  таъкидлади.

Сионистик режим таҳлилчиси  Hagi Olshanitskiy ҳам бундан олдин Zeman Yisrael янгиликлар веб-сайтида чоп этилган мақоласида,  7 октябрь куни содир бўлган воқеадан кейин афтидан ғалаба тушунчасини ўзгартириш керак ва Исроилнинг одатий ва афсонавий ғалабалари ҳақида бошқа хабар йўқ деб ёзди.

Ёрлиқ