декабр 27, 2023 15:56 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Эронниг турли қатламлари аёллар гуруҳи иштирокидаги йиғилишда Ғарб цивилизациясининг аёллар масаласидаги ўта муҳим ва ҳаётий ёндашувини фақат аёлларни ҳамма томонлама суиистеъмол қилишдан ибора эканлигини айтдилар.

Эслатиб ўтамиз бугун Ҳазрат Фотимаи Заҳро /а/ валодат кунларининг йиллиги муносабати билан бугун Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳусейниясида турли соҳа вакилларидан иборат бир гуруҳ аёллар Ислом Инқилоби олий раҳбари қабулида бўлдилар.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий аёллар билан ўтказган йиғиишда ислом динида аёл масаласи  энг кучли томонлардан бири бўлиб,ислом дини аёллар билан боғлиқ барча соҳаларда кучли мантақ ва рационал қараш ва дастакка эга деб таъкидладилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек, аёлларнинг сайловларда рол ўйнаши мумкинлигига ҳам эътибор қаратиб, жамиятимиз аёллари ҳам рўзғор юмушларида ҳам ижтимоий--сиёсий  фаолиятда ҳам ҳикмат ва илм соҳасида  Ҳазрат Фотимаи Заҳро /саломуллоҳи алайҳо/ дан ўрнак ва сабоқ олишга ҳаракат қилишлари  керак деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек менимча, муслима аёл Ҳазрат Фотимаи Заҳро /с/ дан яхшироқ намуна топа олмайди деб изоҳладилар.

 Шайх Закзокийниг рафиқаси сўзларидан кейин Ислом Инқилоби олий раҳнасоми шунингдек у киши 6 шаҳиднинг онаси ва бу аёл тоғдек сабр қилиб кўп машаққат ва зиндонларда чидади деб эълон қилдилар.

Бугун Ислом Инқилоби олий раҳбари биан учрашувда Эроннинг турли қталамдаги аёллари эронлик этник либосларини кийган ҳолда йиғилишда қатнашдилар.

Ёрлиқ