Эронлик сунний уламолар Исроилга қарши операцияни қадрлаш мақсадида Ислом Инқилоби олий раҳбарига муҳим мактуб ёздилар
(last modified 2024-10-10T10:54:43+00:00 )
октябр 10, 2024 15:54 Asia/Tashkent
  • Эронлик сунний уламолар Исроилга қарши операцияни қадрлаш мақсадида Ислом Инқилоби олий раҳбарига муҳим мактуб ёздилар
    Эронлик сунний уламолар Исроилга қарши операцияни қадрлаш мақсадида Ислом Инқилоби олий раҳбарига муҳим мактуб ёздилар

Эрон Ислом Республикасининг сунний уламолари бирлаштирувчи ҳаракатида, Ислом Инқилоби олийй раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийга мактуб йўллаб, ғурурли ва жасоратли "Содиқ ваъда 2" амалиётини амалга оширилишини олқишладилар.

Имом Хоманаий номига йўлланган мактубда Эроннинг 3000 нафар снний уламолари " Содиқ ваъда 2" операцияси учун миннатдорчилик билдириб, уни қўллаб -қувватлашишини таъкидладилар. Мактубнинг бир қисмида қуйидагича айтилган: энди олий ҳазратлари қудратли ва доно раҳбарлиги ва шарафли вазминлик давридан сўнг, босиб олинган ерларнинг маркази 10 меҳр  куни ислом уммати ва илоҳий лашкарнинг ғазабидан келиб чиққан олови яъни  Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилар корпусининг қудратли қўли-ракеталари билан нишонга олинди. Бугунги кунда шаҳидлар оилалари, ночор фаластинилкларв ва бутун дунё эркинвсеевар инсонларнинг қайғули қалбига таскин тберилди ва бу  Қудси шарифнинг ғаюр курашувчилари ва муҳжоҳидларига янги руҳия ва ҳаёт бахш этди ва уларга глобал зўравонларнинг ноқонуний " фарзанди ва шарманда бўлган сиоинстик режимга қарши унинг умри охиригача курашиш учун тинимиз қатъият берди.

Мана биз бир гуруҳ жума ва жамоат имомлари ва мамлакатнинг сунний  мубаллиғлари Қуръон ва ислом таълимотлари ва бирлик йўлида жиҳод тушунчалари хизматкорлари сифатида сиз азиз  ва доно Раҳбарнинг Теҳрондаги сўнги жума намозидаги маърифатли баёнтоларингиз, ҳамда душманарги қарши қаратилган мавъиза ва хутбаларингизга юксак баҳо бериб,  Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ва олий мартабали шаҳидлар ғоялари билан қайта аҳд паймон этиб  у  буюк раҳнамога эргашиш билан бирга Эрон Ислом республикасининг қаҳрамон қўриқчилар корпуси ва ғурурли қуролли кучларнинг бу ғаразкор ва болаларни ўлдирувчи режимга қарши "Содиқ ваъда-2"  ғалабали амалиётлари учун сиз доно раҳбар ва Худо йўлидаги мужоҳидларга чин қалбимиздан миннатдорчилик билдирамиз.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  сиёсий масалалар бўйича муттахасис Муҳаммадкозим Анборлуий  бу муҳим мактубнинг томонларини тушунтириб берди. Қуйида унинг фикрларини келтирамиз: мактубни муҳимлигининг биринчи сабаби, миллатнинг бирлиги ва бирлашув нуқтаи назаридан, Ғарб-иброниий иттифоқи истагига мутлақо зид бўлан ҳаракатидир. Бу ҳаракат эса суннийларни шиа биродарлар қатори зулм саройи олида тик туриб босқинчиларнинг жиноятлари олдида жим туришга тайёр эмаслигини кўрсатди.   Оммабоп соҳада Қуддус ва Фаластин масаласига қаратилан бу бирлик бугунги кунларда яққол намоён бўлмоқда. Миср ва Марокаш фуқаролари Ислом Инқилоби олий раҳбарига жума намозидаги сўзларига муносабат билдириб виртуал майдонни тўлдирганларида ёки иорданияликлар ва ироқликлар Эрон ракеталари билан сиоинстик режимга қарши сўзлар айтганида бу соҳада ислом уммати ўртасида бирдамликдан бошқа нарса эмас. Қолаверса Покистон, Ҳиндистон, Туккия ва ҳоказоларда катта жамоат йиғинлари ўтказилиши ҳам муҳимдир.

Мазкур ҳаракатнинг муҳимлигининг иккинчи сабаби унинг ривоятлари жанг майдонида акс этишидир. Душман -сионистлар ўзининг ОАВларидан фойдаланиб, Фаластиндаги ҳозирги воқеаларни Эрон бошчилигидаги кескинлик яратувчи ва можароларни қаршилик ўқи сифатида кўришга кўп марта уриниб кўрди ва бу билан итифоқлар яратиб, сунийларни бу масаладан узоқлаштиришга уринди. Суннат аҳли уламоларининг Ислом Инқилоби олий раҳбарига  йўллаган мактубида эса кўзга кўринган калит сўз бор эдики, у бирлик ва тушунтириш жиҳоди йўлида ҳаракат қилишга урғудир. Демак Ғарб давлатларининг саъй -ҳаракатларига қарамай, Аллоҳнинг қудрати атрофида бирлашиш йўли тўғри йўлдан кетмоқда. Бунинг ёрқин ифодаси эса Фаластин озодилиги йўлидаги буюк достонларга қарамай, суннийлардан бўлган ҲАМОС ва Исломий Жиҳод гуруҳини Ҳизбулллоҳ ва Ансурулоҳ билан бирга бўлганидир.

Ислом Инқилоби олий раҳбари Имом Хоманаий сўнгги жума намози хутбаларида араб дунёсига  мурожаат қилдилар ва аниқ ва ёрқин тили билан Ислом оламини ва бутун дунё аҳлига Ал-Ақсо тўфони амалиётини тушунтирдилар.

Ниҳоят, бугун сионистик режимнинг Ғазога ҳужумидан бир йилдан кўпроқ вақт ўтиб, 150 минг дан ортиқ инсонлар яраланган ёки шаҳид бўлган. Айни пайтда афсуки, ҳалигача араб ва ислом оламининг айрим уламолари ҳам борки, улар жим туриб вазиятни фақат кузатишмоқда. Аммо Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий  бошчилигида ва катта харажатларга қарамай, Эрон мамлакати фаластинлик кучрушвчи ва мужоҳидларнинг қаҳрамонлик ҳаракатини қаттиқ қўллаб-қувватламоқда  ва яна Фаластин томн буриб қалбларда ислом оламининг биринчи муаммосини жойлаштиришга муваффақ бўлмоқда.

Ушбу йўлда Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий катта байроқдор сифатида намоён бўлдилара. Сўнгги ойларда кўплаб сунний уламолар унинг стратегик ролини тан олишди ва минтақадаги ҳозирги можарода етачилик ролини тасдиқлашди. Бирлашган уммат ва мусулмон дунёси ўртасидаги бу яқинлашув сионистик режим. АҚШ, Ғарб давлатлари ва уларнинг минтақавий иттифоқчиларининг қалбини осонгина нишонга олиши мумкин бўлган "Содиқ ваъда 1 ва 2" операцияларидек ракета ёқилғисига ўхшаши мумкин.

Ёрлиқ