май 28, 2024 14:58 Asia/Tashkent
  • Рафаҳ чегарасида Миср армияси ва сионистик режим жангарилари ўртасида отишма юз берди
    Рафаҳ чегарасида Миср армияси ва сионистик режим жангарилари ўртасида отишма юз берди

Сионистик режим манбаси, Ғазо бўлгаси жанубидаги Рафаҳ чегарасида Миср армияси кучлари ва Қуддусни ишғол қилган сионистик режимнинг жангарилари ўртасида ўқ узилиши ва отишма ҳақида хабар берди.

ИРНА ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра,  Миср қўшинлари аскарлари Рафаҳ ўтиш жойида сионист жангариларига қарата ўқ узди ва сионистик режим жангарилари ҳам огоҳлантириш белгиси сифатида  ўқ узди.

Хабарда келтирилишича, Миср хавфсизлик кучлари сиоинсти крежим юк машинасини нишонга олган  ва сионистик режим аскарлари эса қурол билан жавоб берган. Бу отишмада 2 нафар мисрлик аскар ҳалок бўлди ва яна бир қанча яраланди. Сионистик режим армияси ОАВларига уни ёритишдан тийилиши буюрилган.

Бундан ташқари сионистик режимнинг 13-канали ҳам бу мавзу хусусида мазкур воқеа Миср ва Исроил ўртасидаги тарангликнинг чўққисини ифодалайди  ва жудда муҳим сиёсий оқибатларга олиб келиши мумкин деб  хабар қилди.

Шу ҳолда Миср армияси кеча мамлакат қуролли кучлари ваколатли органлар орқали Рафаҳ чегара ҳудудидаги отишма ҳодисасини текшираётагнини маълум қилди.

Ёрлиқ