Саудия Арабистони Эрон телерадиокомпаниясининг медиа -гуруҳини чиқариб юборди
Саудия Арабистони ҳукумати 6 нафар журналист ва ҳужжати фильм муаллифларидан биридан иборат Эрон телерадиокомпаниясининг Мадинаи мунавварадаги медиа- гуруҳини Эронга қайтарди.
Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра, бу эронлик журналистлар гуруҳи жумладан 6 нафар журналист ва бир нафар ҳужжатли филм муаллифи ўтган сешанба куни Ан-Набий масжидида Қуръони карим тиловатини ёзиб олаётган вақда ҳисбга олинди ва бир неча соатлик сўроқдан кейин, Мадина шаҳар полицияси марказий ҳибсхонасига олиб кетилган.
Бу эронлик гуруҳ аъзолари кеча ҳукумат қарори билан Дубайга олиб кетилди ва бугун эрталаб Эрон рейси билан Теҳронга қайтди.
Саудия Арабистони полицияси икки кунидан сўнг, сабабсиз икки журналистни жумладан Ал-Олам ва Эрон тедерадиокомпаниясининг ахборот агентлиги мухбирини эронлик зиёратчилар қоладиган меҳмонхонада Кумайл дуоларида қатнашиш учун машинадан тушганида қўлга олди ва тергов изоляторга ўтказди.
Эрон ТИВ ҳамда Эрон Ҳаж ва зиёрат масалалари бўйича валий Фақиҳ /раҳбар/ ваколатхонаси ҳамда Арабистонидаги Эрон элчиси томонидан ушбу шахсларни озод қилиш учун олиб борилган кенг -қамровли чоралар ва ҳаракатлар ортидан Эрон миссиясининг медиа- гуруҳи Саудия Арабистонидан чиқариб юборди.