Фаластин қаршилик кучлари томонидан камида 7 сионист йўқ қилинди
Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати ҲАМОС ҳарбий қаноти бўлмиш шаҳид Изуддин Қасам батальонлари Ғазо шаҳрини Рафаҳ шаҳрида ўтказган амалиётида камида 7 сионистник ўлдиришга муваффақ бўлди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, ҲАМОС ҳаракатининг ҳарбий қаноти Изуддин Қассам батальонлари қўшма амалиётида Ғазонинг жанубида жойлашган Рафаҳ шарқида сионистик режимнинг 45 нафар жангарисини йўқ қилди ва бир қанчасини жароҳатлантирди.
ҲАМОС ҳаракати ҳарбий қаноти Қассам батальонлари Рафаҳ шарқида 2 нафар сионист жангарисини ўлдирди ва бу режим армиясининг вертолёти ўлик ва ярадор сионистларни бошқа жойга олиб кетди. Бу батальонлари Рафаҳ шаҳри шарқидаги Аш-Шока ҳудудида ҳам бир сионист жангарисини ҳам йўқ қилди.
Бундан ташқари Рафаҳ ғарбидаги Тал-Ал Султон маҳалласидаги Тал Зора ҳудудида Ал-Қассам батальонлари томонидан Eliasin 105 ўқ билан сионистларнинг “D9” типидаги булдозер нишонга олинди. Қассам батальонлари шунингдек Рафаҳ шаҳрининг шарқида сионистик режимнинг 15 аскардан иборат гуруҳ йўлида бомба портлатди ва бу бир қанча сионистларнинг ҳалок бўлиши ва яраланганига сабаб бўлди.
Қудсни ишғол қилган сионистик режим армияси ҳозиргача Ғазо уруши бошланганидан бери 600 нафрадан ортиқ аскари ҳалок бўлгани ва 3000 дан ортиқ жангарилари яраланганини тан олди ва яраланганларнинг бир қисмининг аҳволи оғир эканлигини ҳам айтилади.