Яманга қарата Ол Сауд режими ҳужумлари давом этмоқда
ноябр 24, 2016 19:23 Asia/Tashkent
Ол Сауд режими қирувчи самолётлари яна бир бор Яманнинг турур жойлари ва фуқаролар манзилларини бомбардимон этдилар.
Яманнинг Алмасира телеканалига таяниб, Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, кеча Ол Сауд режими армиясининг қирувчи самолётлари Яман шимоли ғарбидаги Саъда вилоятининг Саҳор шаҳри Бани Масъуд минтақасининг турар жойлари ва манзилларини бомбардимон этдилар. Бу ҳужум оқибатида бир нафар ёш бола қурбон бўлиб бир қанча яманликлар жароҳат олишди.
Ол Сауд тажовузкор режими армияси қирувчи учоқлари шунингдек, Яман ғарбидаги Ҳажжа вилоятининг Мустабоъ туманини бомбардимон этдилар. Бу ҳужум талофатлари борасида ҳалигача хабар тарқатилгани йўқ.