Ғазо бўлгасининг Нусират шаҳар ҳокими сиоинстиик режим ҳаво ҳужумида шаҳид бўлди
(last modified Fri, 07 Jun 2024 12:21:42 GMT )
июн 07, 2024 17:21 Asia/Tashkent

Ғазо сектори Нусират шаҳар мери ва унинг оила аъзоларидан 4 нафари сионистик режим армиясининг ҳаво ҳужумлари оқибатида шаҳид бўлди.

Фаластин ахборот марказининг хабар қилишича, кеча кечқурун Нусират шаҳри мери Айёд Ал-Мағорий ўз ўғлии ва яна 3 киши билан биргаликда Ғазо сектори марказидаги Нусират шаҳар ҳокимтяига тегишли бинога қарши сионистларнинг ҳаво ҳужумларида шаҳид бўлди.

Сионистик режим армияси Ғазо бўлгасига қарши уруш бошлананидан бери ҳозиргача Ғазо шаҳарининг 3 нафар мерини шаҳид қилган.

Фаластин ҳукуматининг Ғазо секторидаги ахборот идораис ҳам  ўз баёнотида,  Ан-Нусират мерининг шаҳид қилинганини қоралаб,  бу ҳужумни тартибсизлик яратиш ва гуманитар инқирозни кучайтиришга қаратилган уруш жиноят деб баҳолади.

Баёнода шунингдек, сионистик режим ва АҚШ ҳукумати бу ваҳший ва ғайриинсоний жиноят учун асосий масъул деб таъкидланган.

Фаластин ҳукуматининг Ғазо бўлгасидаги ахборот идораси шунингдек биз дунёнинг барча эркин давлатларини ваҳшиёна жиноятлар содир этганликлари учун  босқинчи сионисти крежим расмийларини халқаро судлар ва ҳамжамият ташкилотларида жавобгарликка тортишга чақирамиз деб  эълон қилди.

 Ғазо сектори ҳукумати ахборот идорас ўз баёнотида  дунёнинг барча эркин давлатларини Ғазо бўлгасида 8 ойдан бери давом этаётган фаластинликларни оммавий қирғин қилиш ва геноцидини тўхтатиши учун  босқинчи сионистик режимга босим ўтказишга чақирди.

Кеча ҳам Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги сиоинстик режим армиясининг ушбу  секторга уюштирган ҳужумлари оқибатида ўтган кечаю кундузда 68 кишининг шаҳид бўлганини маълум қилганди.

Фаластиннинг Ғазодаги ССВ урушнинг 244-кунида сиоинстик режим ўтган кечаю кундузда Ғазо секторининг турли ҳудудлаида 6 та янги жиноят содир этгани натижасида 68 кишининг шаҳид бўлгани ва бошқа 235 киши яраланганини хабар қилди.

Ғазо шаҳидлари

 

Сионистик режим армиясининг ўтган йили 7-октябрдан бери Ғазо бўлгасига уюштирган ваҳшиёна ҳужумларида ҳозирагача 36 минг 654  киши шаҳид бўлиб 83 минг 309 киши ҳам жароҳатланган.