июн 08, 2024 13:50 Asia/Tashkent
  • Фаластин бошпаналарини АҚШ қуролллари билан нишонга олинишидан Араб миллий конгрессининг Эронни қадрлашигача /Ғарбий Осиёга бир назар
    Фаластин бошпаналарини АҚШ қуролллари билан нишонга олинишидан Араб миллий конгрессининг Эронни қадрлашигача /Ғарбий Осиёга бир назар

Ғарбий Осиёдаги айрим ўзгаришлар қуйидагича:

Россия ТИВ матбуот котибининг ёш кўзларига сабаб бўлган фаластинликларнинг азоб -уқубатлари

Россия ТИВ матбуот котиби Ғазо бўлгасидаги мазлум фаластинлик оналар ва болаларнинг азобларини тасвирлар экан, ҳис-туйғуларини жиловлай олмай йиғлаб юборди. Айтиш керакки сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши ҳужумлари бошланган- 2023-йил 7-октябрдан бери 15 мингдан ортиқ фаластинликлар сиоинстлар томонидан шаҳид қилинди.

CNN: фаластинлик  қочқинлар мактаби АҚШ ўқ -дорилари билан нишонга олинди 

CNN телеканали сионистларнинг Нусират лагеридаги мактабни портлаш билан боғлиқ видеоларни таҳлил қилиб,  бу жиноят ҳам АҚШда ишлаб чиқарилган қурол ва ўқ-дорилар ёрдамида амлага оширилган деган хулосага келди.

Сионистик режим вакили нутқ сўхзлаши чоғида иштирокчилар конференцияни тарк этишди 

Халқаро Меҳнат ташкилотига аъзо давлатлар делегациясининг катта қисми бу ташкилот конфернециясидаги Фаластиннинг навбатдан ташқари сессиясини сионистик режим вакилининг нутқ сўзлаши пайтида тарк этдилар.

Араб Миллий  Конгресси Эроннинг Фаластинни қўллаб-қувватлашдаги ролини олқишлади 

Араб Миллий конгресси Бейрутдаги йиғилишида Ал-Ақсо тўфони амалиёти араб-сионист тенгламасида янги ҳақиқат яратганига эътибор қаратиб, Ғазо секторинии қаршилик гуруҳлари томонидан ҳимоя қилиниши, ҳамда Эрон Ислом республикасининг Фаластин халқи ва  қаршилик гуруҳларини ҳимоя қилишдаги ролини қадрлади.

Ёрлиқ