Исроил режими ҳужумларида Ғазодаги 200 дан ортиқ ислом ва насроний қадимий ёдгорликлар вайрон бўлди
(last modified 2024-09-11T10:20:13+00:00 )
сентябр 11, 2024 15:20 Asia/Tashkent
  • Исроил режими ҳужумларида Ғазодаги 200 дан ортиқ ислом ва насроний қадимий ёдгорликлар вайрон бўлди
    Исроил режими ҳужумларида Ғазодаги 200 дан ортиқ ислом ва насроний қадимий ёдгорликлар вайрон бўлди

Ғазо бўлгасига янги ҳужумлар бошланганидан бери сионистик режим бу ҳудуддаги икки юздан /200/ ортиқ қадимий обидаларни вайрон қилди.

Сионистик режимнинг Ғазога қилаётган ҳужумлари бу минтақанинг маданий меросига катта зарар етказди.

Порс тудей сайтига кўра, мазкур қадимий асарлар қаторига черковлар, масжидлар, музейлар ва тарихий обидалар киради. Сионистик режими томонидан вайрон қилинган баъзи қадимий ва археологик жойлар Финикия ва Рим даврига тўғри келади. Бошқалар милоддан аввалги 800 йилдан 1400 йилгача. Уларда сиоинстик режим томнидан вайрон қилинган масжидлардан бири 1400 йил аввал қурилган Кабир Ал Омарий масжидидир.

Ғазо бўлгасидаги Фаластин расмийларининг айтишича, Жабалиядаги Византия черкови, Авлиё Порфирий юнон православ черкови ва Балахиядаги Византия қабристони сионистик режим томонидан зарар кўрган ёки вайрон қилинган кўплаб тарихий маскан ва  обидалар сирасига киради.

Фаластиннинг " Ҳамос" исломий қаршилик ҳаракати Ғазодаги қадимий ёдгорикларни вайрон қилганига жавобан, бу режимнинг бундай ҳаракатлари ибодатжойларини вайрон қилишни тақиқловчи халқаро низомларга зиддир деб эълон қилди.

Ёрлиқ