Сионистик режим АҚШнинг 2000 фунтлик бомбалари билан Ал-Мавоси ҳудудини нишонга олди
(last modified 2024-09-11T11:02:54+00:00 )
сентябр 11, 2024 16:02 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим АҚШнинг 2000 фунтлик бомбалари билан Ал-Мавоси ҳудудини нишонга олди
    Сионистик режим АҚШнинг 2000 фунтлик бомбалари билан Ал-Мавоси ҳудудини нишонга олди

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти сиоинстик режим АҚШда ишлаб чиқарилган 2 минг фунтлик бомбалар билан фаластинлик қоччинлар лагерини нишонга олди деб маълум қилди.

Европа -Ўрта ер денгизи инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ғазо жанубидаги Хон Юнисда жойлашган Ал Мавоси ҳудудидаги фаластинлик қочқинлар чодирларини АҚШ томонидан ишлаб чиқарилган 2000 фунтлик бомбалар ёрдамида нишонга олинди деб эълон қилди.

Кеча Исроил режимининг Ал Мавоси ҳудудидаги фаластинлик қочқинлар чодирларига уюштирилган  ҳужумида 60 киши шаҳид бўлди. 40 киши яраланди Бу ҳужумнинг кучлилиги туфайли шаҳидлар сонининг ортиши эҳтимоли катта.

New York Times газетаси ҳам бундан олдин қурол бўйича мутахассислардан иқтибос келтириб сионистик режимнинг Хон Юнисдаги Ал Мавоси ҳудудига ҳужуми эҳтимол биан 2000 фунтлик АҚШ бомбалари билан амага оширилган деб ёзди.

Албатта бу жиноят  кенг тарқалган глобал реакциясига сабаб бўлди.

Кеча БМТ матбуот котиби Стивен Дюжарик ўз сўзларида БМТ Бош котиби Ғазо сектори аҳолисининг қурбон бўлиши давом этаётганидан хавотир билдирар экан, бу чизиқда хавфсиз жой йўқлигини таъкидлади деб қайд этди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига биноан, Ғазо уруши бошланганиден бери сиоинстик режим ҳужумларида 41 мингдан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлган.

Ёрлиқ