Исроилнинг Шаббак жосуслик ташкилоти Фаластиннинг кучли қўмондони Яҳё Синварга суиқасд уюштириш учун махсус бўлинма ташкил этган
(last modified 2024-09-16T12:15:44+00:00 )
сентябр 16, 2024 17:15 Asia/Tashkent
  • Исроилнинг Шаббак жосуслик ташкилоти Фаластиннинг кучли қўмондони Яҳё Синворга суиқасд уюштириш учун махсус бўлинма ташкил этган
    Исроилнинг Шаббак жосуслик ташкилоти Фаластиннинг кучли қўмондони Яҳё Синворга суиқасд уюштириш учун махсус бўлинма ташкил этган

Сионистик режим ОАВларидан бири бу режимнинг Шаббак номли жосуслик ташкилоти ҲАМОС ҳаракатининг сиёсий идораси раиси Яҳё Синварга теракт уюштириш учун махсус бўлинма ташкил қилганини маълум қилди.

Сионистик режимнинг 12 телеканали бу режимнинг Шаббак ички жосуслик хизмати Фаластин исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМОС сиёсий идораси раиси Яҳё Синворга суиқасд уюштириш имкониятга эга бўлиши учун катта молиявий  маблағларни кўриб чиқди деб фош қилди.

Порстудей сайтининг хабар қилишича, сионистик режимнинг 12 телеканали Ғазо сектори уруши бошланганидан бери  Шаббак жосуслик  хизмати Яҳё Синвар ҳаракатларини кузатиши учун махсус разветка бўлинмасини тузди ва бу бўлинма сўнгги 24 соат фаол ишлайди деб иддао қилди.

Анча вақтдан бери Синвар  мобил телефон ва элеткрон алоқа воситаларидан фойдаланмайди ва унинг ўрнига ҲАМОСнинг ҳарбий амалиётини бошқариш учун бир нечта ахборот тармоқлардан фойдаланади деб иддао қилган бу телеканал.

Исроил режимининг бу тармоғи шунингдек,   бу режимнинг Яҳё Синварни ўлдиришга қаратилган кенг кўлами ҳаракатларига қарамай, у ҳар сафар кучлар келишидан олдин ғойиб бўлади деб  эълон қилди.

 Исроил режимининг Ғазо сектори аҳолисига қарши бир  йиллик уруши ортидан 2023-йил 7-октябрда ҲАМОС ҳаракатини йўқ қилиш ва сионист асирларни  қайтаришдек эълон қилинган икки мақсад билан бошланган бу уруш ҳалигча ўз мақсадларига эришмаган.

Ёрлиқ