Ливан пойтахти- Байрут чеккасига қарши ҳужум АҚШ бомбалари билан амалга оширилди
Сионистик режим армияси радиоси бу режимни Байрутнинг жанубий чекка ҳудудларига қилган террор ҳужуми АҚШнинг бомбалари билан амалга оширилганини хабар қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, сионистик режимнинг ушбу радиоси Байрутнинг Даҳия минтақасига ҳужум F-35 ва F-15 қирувчи самолётлари ва GBU ракеталари ёрдамида амалга оширилганини қўшимча қилди.
Зоҳиянинг жанубий чеккаларига ҳужум қилиш қарори кеча эрталаб сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг ушбу режимнинг хавфсизлик ва ҳарбий амалдорлари билан учрашувида қабул қилинди деб маълум қилди Исроилнинг бу радиоси.
Кеча сионистик режим армияси Ливан пойтахти -Байрут жанубидаги Зоҳия ҳудудига ҳужум қилди ва бир бинони нишонга олди. Бу ҳужум натижасида 14 киши, жумладан Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг жиходчи қўмондонларидан бири Иброҳим Ақил шаҳид бўлди ва ўнлаб нафар жароҳатланди.
Эслатиб ўтамиз кеча ОАВ Ливаннинг бир қанча ҳудуддаги бир нечта алоқа мосламалари -пейжлари портлагани ҳақида хабар бердилар. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра ушбу террорчилик ҳаракатда 3000 нафардан ортиқ одамлар жароҳатланиб 12 киши шаҳид бўлди.
БМТнинг Ливандаги махсус вакили, Яман ҳукумати, Миср ТИВ, Ироқ Бош вазири, Сурия ТИВ, Иордания Бш вазири ўринбосари ва ТИВ-и ҳам ўз мурожаатларида сионистик режимнинг Ливандаги тинч аҳолига қарши тажовузкор ҳаракатлари ва ушбу ҳужумини кескин қоралашди.
Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ ҳам куни кеча сионистик режим Ливандаги сўнгги террор амалиётлари билан барча қизил чиқзиқларни бузганини ва бунинг учун оғир тўлов тўлашини таъкидлади.