Душманнинг ағдариб кетиши белгилари"; сионистларнинг пейжлар орқали ливанликларни террор этганига қарши қаршилик етакчиларнинг баёнотлари
Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўз баёнотида сионистик режимнинг жинояти қаршилик кучларнинг жиҳод учун қатъиятин икки баробар ошираётганини таъкидлаб, босқинчи режим бу жиноят учун оғир тўлов тўлайди деб маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз кеча ОАВ Ливаннинг бир қанча ҳудуддаги бир нечта алоқа мосламалари -пейжлари портлагани ҳақида хабар бердилар. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра ушбу террорчилик ҳаракатда 3000 нафардан ортиқ одамлар жароҳатланиб 12 киши шаҳид бўлди.
Сионистларнинг ушбу жинояти ортидан Ливан Ҳизбуллоҳи ўз баёнотида, сионистик режим жинояти қаршиилк кучларнинг жиҳод учун иродасини икки баробар оширишга урғу бериб босқинчи режим бу жиноят учун оғир тўловларини тўлайди, деб қўшимча қилди. Ҳизбуллоҳ шунингдек бу жиноят жиҳод йўлига қадам қўйиш қароримзни икки баробар оширади деб қайд этди.
Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати-ҲАМОС ҳам Ливандаги сиоинстик режимнинг янги жиноятига тўхталиб террор амлиёти сионистик режимнинг АҚШ ҳимояси остидаги минтақага кенг қамровли тажовузи доирасида амалга оширилади деб эълон қилди.
Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати ҳам ўз баёнотида сионистик режимнинг бу ҳаракатини қоралаб, душманни бундай вариант орқали жиноят қилгани, унинг Фаластин халқини қўллаб-қкввтлаш жабҳаларидан олган зарбаларидан кейин қандай чорасизлик ва чекланган имкониятларини кўрсатмоқда деб таъкидлади.
Бундан ташқари БМТнинг Ливандаги махсус вакили, Яман ҳукумати, Миср ТИВ, Ироқ Бош вазири, Сурия ТИВ, Иордания Бш вазири ўринбосари ва ТИВ-и ҳам ўз мурожаатларида сионистик режимнинг Ливандаги тинч аҳолига қарши тажовузкор ҳаракатлари ва ушбу ҳужумини кескин қоралашди.