АҚШ штаб-квартирасида даҳшатли портлашлар; Ғарбий Осиёдаги асрнинг буюк жангининг сўнгги воқеалари
(last modified Sun, 29 Sep 2024 09:22:39 GMT )
сентябр 29, 2024 14:22 Asia/Tashkent
  • АҚШ штаб-квартирасида даҳшатли портлашлар; Ғарбий Осиёдаги асрнинг буюк жангининг сўнгги воқеалари
    АҚШ штаб-квартирасида даҳшатли портлашлар; Ғарбий Осиёдаги асрнинг буюк жангининг сўнгги воқеалари

Сурия шарқидаги АҚШ базасига йирик ҳужум, сионистик режимнинг Ливан жануби ва Ғазо секторидаги тажовузининг давом этиши, Бен-Гурион аэропорти нишонга олингани ошкор этилиши,Ироқ дронларини Эйлат портига ҳужуми, Ғарбий Осиёдаги асрнинг буюк урушнинг 24 соат ичидаги сўнгги воқеалари эди.

* Ал-Жазира телеканали Дейр-уз-зувр шаҳридаги Конико газ конида АҚШлик ишғолчи базасида худкуш учувчисиз учоқларни ҳужуми ортидан портлаш юз берганини хабар қилиб,  бу ҳужумдан сўнг бу қароргоҳда кучли потлашлар рўй берди деб эълон қилди. АҚШ ОАВлари ҳозиргача қурбонлар ҳақида хабар бергани йўқ.

* Яман армияси матбуот котиби Яҳё Сариъ ҳам бу мамлакат қаршилик кучлари Тел-авивдаги Бен Гурион аэропортига ҳужум уюштирганини маълум қилди. Баёнотда келтирилишича,  Фаластин 2 номли  баллистик ракетаис билан жиноятчи Бенямин Нетанҳу келгагида исроилликлар Бен Гурион деб атайдиган  Яффо аэропортини нишонга олдик.

* Ироқ  Исломий Қаршилик ҳаракати баёнотига биноан, сионистик режимнинг тинч аҳолиини қирғин қилиш жиноятларига жавобан ҳамда  Ғазо ва Ливан халқларини қўллаб-қувватлаш давомида,   ишғол остидаги Умм-ул-Рашраш / Эйлат/ портига бир неча худкуш дронлар билан муҳим ва ҳаётий нишонлаига ҳужум қилишди.

* Сионистик режим қирувчи самолётлари якшанба куни тонгидан бир неча марта Ливаннинг Сурия чегараларигача бўлан турли ҳудудларни бомбардимон қилди.  Ливан армияси ахборот агентлигига кўра, бу режим қирувчи самолётлари Ливан жанубидаги  Тайр Деба шаҳарчасидаги ёрдам ва қутқарув марказини бомбардимон қилишди ва натижада  4 киши шаҳид  бўлди бир неча киши яраланди.

Ёрлиқ