Х ижтимоий фойдаланувчилари шаҳид Насруллоҳ ҳақида: " У тарихнинг тўғри томонида эди".
(last modified 2024-10-01T09:23:26+00:00 )
октябр 01, 2024 14:23 Asia/Tashkent
  • Х ижтимоий фойдаланувчилари шаҳид Насруллоҳ ҳақида: \
    Х ижтимоий фойдаланувчилари шаҳид Насруллоҳ ҳақида: \"У тарихнинг тўғри томонида эди\"

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби шаҳид Ҳасан Насруллоҳни твитлар орқали мақташди.

Tasaduq Husayn номли фойдаланувчи Саийд Ҳасан Насруллоҳнинг суратини чоп этиб уни кучли тоғга қиёслади ва ёзди:  шаҳид бўлишингиз учун 83 тонна портловчи моддалар ишлатилган, чунки сиз тоғсиз.

Uncle Hoz сарлавҳаси остида яна бир фойдаланувчи Сайид шаҳид Ҳасан Насруллоҳнинг шаҳид бўлгани ҳақида видео чоп этиб қуйидагича ёзди: Ҳасан Насруллоҳ ҳақидаги қарашларингиздан қатъий назар, у Ғазони ҳимоя қилгани учун шаҳид этилди. Араб давлатлари раҳбарларининг ҳеч бири бундай ишни қилмаган бир пайтда.

АҚШлик машҳур телебошловчиси Ким Иверсен X ижтимоий тармоқларидаги постида шаҳид Ҳасан Насруллоҳни қуйидагича тасвирлаб берди: Ҳизбуллоҳ ҳақида нима деб ўйланшингиз муҳим эмас. Муҳими  Исроилни нишонга олишларига сабаб Фаластин геноцдини тўхтатиш учун  бу режимга босим ўтказиш бўлганини эслайлик. Насруллоҳ ҳимоясиз халқ ҳимоясида чинакам шаҳид  бўлди. У тарихнинг тўғри томонида эди.

Гуманитар фанлар талабаси Ҳусейн Макке ҳам ўз твитида шаҳид Ҳасан Насруллоҳнинг харакактерини қуйидагича тавсифлади: шиа етакчиси сунний биродарларини ҳимоя қилиш учун шаҳид бўлди.

Ёрлиқ