Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг шаҳид бўлганига нисбатан аксиламаллар
Сионистик режим томонидан Ҳизбуллоҳ Бош котиби Саийд Ҳасан Насруллоҳнинг шаҳид бўлганини эълон қилингани ортидан дунёниг турли мамлакатлари арбоблари ва расмийлари алоҳида таъзия мактубларини тарқатишди.
Оятуллоҳ Систоний идораси Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котибининг шаҳид бўлгани муносабати билан таъзия билдириб ушбу буюк шаҳид сўнгги 10 йилликларда Ливан ерларини озод қилишда сионистлар ишғоли устидан қозонилган ғалабаларга муҳим рол ўйнаган раҳбарлик намунаси эди ва Ироқ халқини ўз мамлакатини ИШИД террорчилари чангалидан озод қилишда қўллаб-қувватлади. ниҳоят мазлум Фаластин халқига ёрдам бериш учун қимматли жонини фидо қилди деб эълон қилди.
Венесуэлла президенти Николас Мадуро ҳам ўз ҳамдардлик баёнотида сионистик босқинчи режимнинг жиноятини қоралаб, Фаластин ва Ливан халқи Нетаняҳу қотил режимининг геноцид ва террорчилик ҳаракатлари қурбони бўлди. Нетаняҳунинг жиноятлари Гитлернинг ҳаракатларини эслатади деб маълум қилди.
Россия ТИВ ҳам Ливанда Ҳизбуллоҳ Бош котиби шаҳид этилганини очиқдан-очиқ қоралаб сионистик режимдан Ливнадаги жанговар ҳаракатларини тўхтатишини сўради. БМТ Бош Ассамблеясида Россия ТИВ раҳбари Серегй Лавров ҳам шаҳид Ҳасан Насруллоҳнинг шаҳид этилганига тўхталиб, сиёсий сабабларга кўра, суиқасд амалиётларнинг кенг тарқалишидан хавотир билдирди.
Яманнинг Ансоруллоҳ етакчиси Сайид Абдулмалик Бадруддин Ал-Ҳувси ҳам ўз баёниясида Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг шаҳид бўлгани фидокорлик алангасини оширади ва унинг муқаррар натижаси сионистик режимнинг ҳалокати бўлади деб таъкидлади.
Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиёъ Ас-Судоний ҳам билдирган баёниясида сионистик режимнинг жиноий ҳаракати бу режимнинг минтақада тўқнашув ва ишончсизликни ёйиш истагини кўрсатмоқда деб маълум қилди.