Эрон яҳудийларни йўқ қилмоқчими? Эроннинг исроилликлар учун ечими нима? билишимиз керак бўлган 6 нарса
(last modified Thu, 03 Oct 2024 11:54:00 GMT )
октябр 03, 2024 16:54 Asia/Tashkent
  • Эрон яҳудийларни йўқ қилмоқчими? Эроннинг исроилликлар учун ечими нима? билишимиз керак бўлган 6 нарса
    Эрон яҳудийларни йўқ қилмоқчими? Эроннинг исроилликлар учун ечими нима? билишимиз керак бўлган 6 нарса

Эроннинг Фаластин масласига ёндашуви ҳар доим зўравонликни ҳамда бегуноҳларни ўлдиришни инкор этиш бўлган.

Эрон яҳудийлар ва сионистларни йўқ қилмоқчи ёки Эрон исроилликлар учун қандай ечим топади?  деган саволга жавобан саволни шаклантирадиган ташвиқотга берилмаслик учун бир нечта оддий фикрларни билиш керак. Порс тудей сайтининг ушбу мақоласида мазкур асосий фикрлар кўриб чиқилди: 

1. Яҳудийлик ва сионизм ўртасидаги фарқ 

Яҳудийлик  минглаб йиллик илдизларга эга дин сифатида эронликларнинг миллий ва диний тафаккурида доимо ҳурматга сазовор бўлган. Эрон тарих давомида яҳудийлар учун бошпана бўлган. Яҳудийлар Бобил асирлигидан озод қилган Буюк Кир ё ўзи Куруши Кабир давридан то ҳозирги кунгача Эрондаги яҳудийлар жамоаси ўз маросимларини давом эттириб,  парламентида ўз вакилига ҳам эгалар. Аммо сионизм Фаластинда яҳудий давлатини яратишга асосланган  замонавий  сиёсий мафкура  сифатида Эрон нуқтаи назаридан у бутунлай бошқача табиатга эгадир. Эроннинг сионизмни танқид қилиши  яҳудийларга нисбатан нафрат туфайли эмас, балки Фаластин халқининг ишғол қилиниши ва ҳақ -ҳуқуқларининг бостириши туфайлидир.

Эрон албатта ҳалигача яҳудийларни йўқ қилиш ва ўлдиришга интилмайди. Зулмга сабаб бўлмаса, хавфли ақида ва фикр бўлан сионизм билан ҳам ҳеч қандай иши ва алоқаси йўқ. Бироқ бундай ирқчилик ва зулмкор ва эксплуатацион тафаккур ҳақида дунёни огоҳ қилишни ўз бурчи сифатида билади.

2. Яҳудийларни минтақанинг тарихий ва маданий тузилишининг бир қисим сифатида қабул қилиш

Эрон мамлакати бир неча бор яҳудийлар билан миллат ёки дин сифатида муаммоси йўқлигини таъкидлаган. Дарақиқат, бу инсонпарварлик ёндашуви ирқи ва динидан қатъий назар, барча инсонлар асосий ҳуқуқларга эга деган тамойилга асосланади. Шу нуқтаи назардан, Эрон яҳудийларнинг душмналариэмас, балки дунё ва минтақа тарихи ва маданиятининг бир қисми сифатида билади.

3. Эроннинг ечими: муҳожир яҳудийларнинг қайтиши ва Фаластин референдуми

Эроннинг Фаластин инқирозини ҳал қилиш бўйича асосий ғояси иккита оқилона ва демократик асосга асосланади. Биринчидан, сохта сионистик режимни тарқатиб юбориш ва Европа, АҚШ ва бошқа мамлакатлардан иммигрант яудийларга 1917 йилдан бери Фаластинга тез-тез келиб туран ватанларига қайтиши. Бу таклиф барча халқлар учун "қайтиб келиш"  ҳуқуқи тушунчасини ҳурмат қиладиган қоидага асосланади. Бу яҳудий динига эга немиснинг Гермнияга қайтиши ва яҳудий динига эга венгернинг зўз мамлакатига, яъни Венгрияга қайтиши ва ҳоказо. Иккинчидан, Фаластиннинг асл аҳолисининг эркин референдумини ўтказиш.-Бу ишғолдан олдин Фаластин заминида яшаганларнинг барчасинии англатади ва энди улар дин ва миллатидан қатъий назар ё Фаластинда ёки Исроил зулми туфайли кўчиб кетишган. Шундай қилиб, Фаластиннинг асл  халқи ўз тақдирни ўзи ҳал қилишимсин. Бу таклиф ҳам демократик, ҳам адолатга қаратилган.

4. Халқаро ҳуқуқ ва глобал адолатга эътибор 

Эрон халқаро ҳуқуқ ва глобал адолатга амал қилади. Эроннинг Фаластин масаласига нисбатан сиёсати халқаро қонунлар ва конвенсияларда таъкидланган тамойилларга асосланади. Миллатларни ўз тақдирни ўзи белгилаш ҳуқуқи. Бу ишғолгарлик ва  бошқаларнинг ҳуқуқларини бузишга қарши туриш демакдар. Адолат тамойилига урғу берган Эрон, яҳудийлар ва фаластинилклар икки тарихий халқ сифатида халқаро ҳуқуқ ва глобал адолат доирасида яшаши керак деб ҳисоблайди.

5. Зўравонликни инкор этиш ва инсоний ечимларга урғу бериш  

Эрон Ислом республикасининг Фаластин масаласига ёндашуви ҳар доим зўравонликни ва бегуноҳларни қирғин қилинишини инкор этиш бўлган. Эрон бу инқирозни ечиш учун ва қон тўкиш билан эмас, балки мулоқот ва демократик жараёнлар орқали эришилишини бир неча бор таъкидлаган. Эроннинг референдум ўтказиш таклифи ана шунадй ёндашувни яққол кўрсатиб турибти: можарони тинч  ва инсонпарварлик билан ҳал қилиш йўлларига урғу бериш.

6. Мустамликачиликни инкор этишга урғу бериш 

Эрон ва қаршилик кучлари Исроил режимига қарши курашмоқа, чунки сионизм мустамликачи  бир жараён ва лойиҳа сифатида Фаластинни босиб олиш ва Исроилни яраташ орқали Ғарбий Осиё минтақасига бостириб кирган. бу тажовузлар нафақат фаластинликларнингн ҳақ -ҳуқуқлари ва еларига зарар етказди, балки сионистик режимнинг  уларнинг иддаосига асосан ўз таъсирини кенгайтириш ва минтақадаги бошқа ерларни босиб олиш билан узоқ муддатли режасининг бир қисмидир. Сионистик режимнинг қўшни давлатларига нисбатан экспансионистик сиёсати ва таҳдидлари Ғарбий Осиёнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини хавф остига қўйди ва бу тажовузга қарши қаршилик кўрсатишни зарур қилиб қўйди.

Ёрлиқ