ҲАМОС ҳаракати: биз эркинсевар одамлардан Ал-Ақсо тўфони амалиётида қатнашишини сўраймиз
Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМОС Ал -Ақсо тўфони амалиётини сиоинстик режимга қарши курашнинг тарихий лаҳзаси сифатида баҳолаб, АҚШни Фаластин халқига қарши геноцид учун жавобгар эканлигини маълум қилди.
Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати -ҲАМОС ўз баёнотида 2023-йил 7-октябрдан бери ҳир йил ичида фашист-сионистик душман Фаластин халқига қарши энг даҳшатли жиноятлар ва қирғин ва геноцидларни амалга оширди деб таъкидлади.
ҲАМОС ҳаракати бу баёнотида, буюк Фаластин халқининг Ғазога нисбатан собитқадамлиги ва қаршилик кўрсатиши ҳамда қаршиликни қўллаб-қувватлаши босқинчиларнинг барча режаларини пучга чиқарганини таъкидлаб, Ал-Қудс босқинчиларининг /сионистлар/ қаршиилк етакчилари ва рамзларига қарши содир этган қўрқоқ жиноятлари ва террорчи фаластинликларни янад кучли ва барқарор қилади деб эълон қилди.
Исроил режимини араб ва ислом давлатларига босқинчилик доирасининг кенгайиши минтақа хавфсизлиги ва барқароригига ҳақиқий таҳдид эканлигига ишора қилган ҲАМОС ҳаракати, Ғарбий Соҳил, Қудс, босиб олинган ҳудудлар ва қочқинлар лагеридаги ўз халқи оммасини қаршиликнинг барча шаклларини кучайтиришга чақирди.
Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати бу баёнотида бутун дунёни Фаластин халқининг ишғолга қарши туришдаги қонуний ҳуқуқи бўйича ҳеч қандай муроса бўлмаслигига ишонтириб, уммат кучлар ва озод алоқалардан Қудс ва Масжид-ул ақсони ҳимоя қилиги шарафини қўлга киритиш учун Ал-Ақсо тўфони амалиётида қатнашишга даъват қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 2023-йил 7-октябрдан бери Ғарб давлаларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши билан сионистик режими Ғазода ҳимоясиз Фаластин халқига қарши янги оммавий қирғинни бошлади. Сўнгги маълумотларига биноан сионистик режимнинг Ғазо секторига қилган ҳужумларида ҳозиргача 41 минг 825дан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлиб, 96 минг 910 дан ортиқ жароҳатланган.