Сионистик режими Ғазо ва Ливанга қарши урушларида 66 миллиард доллар сарфлаган
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i94340-Сионистик_режими_Ғазо_ва_Ливанга_қарши_урушларида_66_миллиард_доллар_сарфлаган
АҚШ нашрларидан бири сионистик режимнинг Ғарбий Осиё минатқасида уруш олиб боришининг ҳайратланарли харажатларини ошкор қилди.
(last modified 2024-10-10T12:04:08+00:00 )
октябр 09, 2024 17:06 Asia/Tashkent
  • Сионистик режими Ғазо ва Ливанга қарши урушларида 66 миллиард доллар сарфлаган
    Сионистик режими Ғазо ва Ливанга қарши урушларида 66 миллиард доллар сарфлаган

АҚШ нашрларидан бири сионистик режимнинг Ғарбий Осиё минатқасида уруш олиб боришининг ҳайратланарли харажатларини ошкор қилди.

АҚШнинг Foreign Policy журнали ўз ҳисоботида. сионистик режимнинг Ғазо ва Ливанга қарши уруш харажатлари 66 миллиард долларга баҳоланган деб ёзди. Порс тудей сайтига кўра мазкур АҚШ нашри ўз хабарида,  Ғазо сектори ва  Ливнадаги уруш харажатлари сионистик режим ялпи ички маҳсулотининг 12 фоизига тенг деб қўшимча қилди.

Форен полиси нашриясининг хабар қилишича, Исроил режими учун Ғазо секторидаги урушни молиялаштиришнинг тўғридан -тўғри харажатлари жорий йилнинг августгача 100 миллиард шекел /26,23 миллиард долларни/ ни ташкил қилди.

АҚШнинг ушбу нашри ўз ҳисоботи давомида  жорий йилда Исроил режимининг ялпи ички маҳслулотга нисбатан қарзи 67 фоизга ошди деб аниқлик киритди.