Исроил режими Ғарбий Осиё халқларига қарши кам бойитилган уранли бомбадан фойдаланмоқда. Глобал ҳаракатлар зарур
(last modified Sun, 13 Oct 2024 14:12:41 GMT )
октябр 13, 2024 19:12 Asia/Tashkent
  • Исроил режими Ғарбий Осиё халқларига қарши кам бойитилган уранли бомбадан фойдаланмоқда. Глобал ҳаракатлар зарур
    Исроил режими Ғарбий Осиё халқларига қарши кам бойитилган уранли бомбадан фойдаланмоқда. Глобал ҳаракатлар зарур

Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича, Исроил режими бир йилдан бери Ғазо секторида кам бойиилган урани бўлган бомбарларни ишлатиб бир нечта кун ичида Ливан халқига қарши ҳам айнан шу турдаги бомбалардан фойдаланди.

23-сентябрдан бери сионистик режими армияси Ливаннинг жанубий ҳудудларини бирнеча бор бомбардимон қилди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, ОАВ манбалари бу хусусда сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси ва Ливандаги ҳужумлари натижасида юзага келган баъзи портлашлар чиқарадиган ранглар тўқ сариқ ва сариқ ораисда бўлиб, кўп миқдорда паст бойитилган уранни ўз ичига олган бомбалардан фойдаланганини кўрсатади деб хабар қилди.

Ливанлик химиклар тарқатган баёнотдда қуйидагича келтирилган: Байрутдаги биноларни вайрон қилиш ҳажми ва чуқурлиги, кенг тарқалиб кетиш қобилиятига эга, камайган урани ўз ичига олган бомбалардан фойдаланишдан далолат беради. Тақиқланган бомбалар, улардан фойдаланиши айниқса аҳоли зич жойлашган Байрутда жиддий ҳалокатга олиб келди. Натижада пайдо бўлган чанг, айниқса нафас олишда кўплаб касалликларни келтириб чиқарди. Урани кам бомбалар одамга ва атроф-муҳитга жиддий зарар етказади.

Ливанда истиқомат қилувчи мустақил жуналист Руҳуллоҳ Разавий бу мамлакат пойтахи Байрут чеккасида  гренада бомбалар билан вайрон бўлган иккита жой кам бойитилган уран билан ифлосланган ва 2 километр радиусда транспорт ҳаракалари тақиқиланган деб маълум қилди.

Ҳисоботга биноан, сионистик режим бир йил аввал Ғазо секторида бу турдаги бомбаларни қўллаган ва бир неча кун олдин ҳам Ливан халқига қарши фойдаланан. Таҳлилларга кўра, бу  "mk-84" бомба бўлиб, оғирлиги 2000 фунт ёки 907 килограммни ташкил қилади.

Ёрлиқ