Шаҳид қўмондон Яҳё Синвар қаламига мансуб энг кўп сотилган "Тикан ва чиннигуллар. Амазондан олиб ташланган асар
(last modified 2024-10-19T12:54:18+00:00 )
октябр 19, 2024 17:54 Asia/Tashkent
  • Шаҳид қўмондон Яҳё Синвар қаламига мансуб энг кўп сотилган \
    Шаҳид қўмондон Яҳё Синвар қаламига мансуб энг кўп сотилган \"Тикан ва чиннигуллар. Амазондан олиб ташланган асар

Яҳё Синвар " Тикан ва чиннигуллар" романини ёзганидан ташқари яна 5 та китобни иброний ва инглиз тилидан таржима қилган ва адабиёт соҳасида дунёдаги энг сермаҳсул сиёсий маҳбуслардан биридир.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Яҳё Синвар номи билан машҳур бўлган Яҳё Иброҳим Ас-Синварнинг ҳарбий-сиёсий юзининг бошқа томонида унинг тафаккур, ақида, маданият ва адабиёт шахси бўлган санъаткор чеҳраси алоҳида ажралиб туради ва у сионистик режим қамоқхоналарида нисбатан узоқ давом этган умрида бу адабий асарларни ёзган ва нашр этган бир неча жилдлик муаллиф ва таржима китоблар эгасидир.

Ўсмирлик чоғидан Фаластин озодлиги учун халқ курашида қатнашган Синвар, 1988-йилда сиоинстик режим армиясининг амалиёти чоғида ҳибсга олиниб, 4 марта умрд қамоқ жазоасига ҳукм қилинди.

Синвар 2011 йилгача сионистик режим қамоқхоналарида бўлган ва умрининг тахминан 22 йилини сиоинстик режимнинг даҳшатли қамоқхоналарида ўтказган. Аммо бу вақт ичида у бекор ўтирмай, сионистик режим қамоқхоналарида иброний тилини ўрганади ва адабий асар ёзишга киришади.

“Тикан ва чиннигуллар" романи уининг қамоқхонада ёзган адабиёт соҳасидаги тажрибаси натижасидир. Сионистик режим босими туфайли Амазоннинг бестселлерлар рўйхатига тушганидан кейин барча сайтлардан ўчирилган роман. Мазкур китобнинг " Тикан ва чиннигуллар" номи Ғазодаги ҳаётнинг рамзидир. Ғазо секторидаги ҳаёт тиканни ифодаловчи оғриқ ва қийинчиликлардан иборат ва уни бахтни ифодаловчи  чиннигуллар билан аралаштириб юборган.

Албатта Синвар " Тикан ва чиннигуллар" романини ёзишдан ташқари яна 5 та китобни иброний ва инглиз тилларидан таржима қилган. У адабиёт соҳасида дунёдаги энг самарали сиёсий маҳбуслардан бири ҳисобланади. Синварнинг атрофидаги кўпчилик уни эпик, жанговар ва жангчи шаклда пайдо бўлган маданият арбоб деб билишади.

Ёрлиқ