Ливанда сионистик режим томонидан террор этилган эронлик еэр-хотин ким эди? Эроннинг жавоби аниқ
(last modified 2024-10-21T12:20:43+00:00 )
октябр 21, 2024 17:20 Asia/Tashkent
  • Ливанда сионистик режим томонидан террор этилган эронлик еэр-хотин ким эди? Эроннинг жавоби аниқ
    Ливанда сионистик режим томонидан террор этилган эронлик еэр-хотин ким эди? Эроннинг жавоби аниқ

Куни кеча сионистик режимнинг Байрут шимолида уюштирган ҳужумида бир Эрон фуқароси ливанлик турмуш ўртоғи билан бирга шаҳид бўлди.

Ливанда яшовчи Эрон фуқароси шаҳида Маъсума Карбосий  турмуш ўртоғи доктор Ризо Авоза билан бирга шанба куни Байрут шимолида сионистик  террор режимининг дрон ҳужумида шаҳид бўлди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу жиноят Ливандаги Исроил режими томонидан эронлик аёлга қаратилган биринчи суиқасд сифатида тилга олинади.

Эрон ТИВ матбуоот котиби эронлик зодагон аёл ва унинг ливанлик  турмуш ўртоғига шафқатсизларча суиқасд қилинганини қоралаб, Эрон бу масалани аниқлаш ва сиоинстик режимни жиноятлари учун жавобгарилкка тортиш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланади деб эълон қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Исмоил Бақоий бу эронлик хоним ва унинг тумуш ўртоғи тинч жой ва гавжум кўчада  террор этилгани акс этган видеога ишора қилиб, сионистик режимнинг бу ҳаракатини терроризм ва уруш жинояларининг тўлиқ  намунаси сифатида баҳолади.

Баъзи манбаларга асосан, шаҳида Маъсума Карбосийнинг эри шаҳид Авоза Теҳрон университети битирувчиси ва Линукс соҳасидаги дунёдаги энг яхши профессорларидан бири эди.

Хабардор бир амалдорнинг баёнотларига асосланиб, Эрон зиддият яратмоқчи бўлмаса-да, Эрон ҳарбий ва хавфсизлик идоралари фикрича, Эрон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилишда бу жиноятга жавоб аниқдир.

Ёрлиқ