Сионистлар жиноячилигида АҚШнинг роли қандай? АҚШ сионистик режимнинг ҳамкори, ҳомийси ёки иш буюрувчиси?
-
Сионистлар жиноячилигида АҚШнинг роли қандай? АҚШ сионистик режимнинг ҳамкори, ҳомийси ёки иш буюрувчиси?
Нашр қилинган ҳисоб-китобларга биноан, АҚШ атиги бир йил ичида сионистик режимга 22 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам берган.
Uotson жамоатчилик ва халқаро алоқалар институти Браун университети хулосаларига таяниб, хабар ёзишича, сионистик режим томонидан Фаластин халқининг гуноқид қилиниши харажатларининг катта қисми ҳозирда АҚШ томонидан молиялаштирилмоқда. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШ сионистик режимнинг стратегик иттифочиси сифатида ҳар қандай вазиятда ҳамиша унинг асосий ёрдамчиси бўлиб келган ва сионистик режимга энг кўп сиёсий, ҳарбий ва қурол -яроқ ёрдамни кўрсатган. Мавжуд статистик маълумотларга асосан АҚШнинг Исроил режимига бу сохта тузум ҳаёти давомида берган ёрдами 310 миллиард доллардан ҳам кўпроқдир.
Бу ёрдамлар, айниқса урушлар ва АҚШ томонидан турли инқирозлар пайтида кўпайган. Ўтган йили ва Ғазо сектори уруши бошлангач АҚШ Исроил режимига ҳар хил қурол ва муҳим ёрдамлар юборди. АҚШнинг “Uotson” институти янги ҳисоботида сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги уруши бошланганидан бери, АҚШ бу режимга қурол-яроқ ва жиҳозлардан тортиб самолёт ташувчиларини жойлаштиришгача 22 миллиард доллардан ортиқ ёрдам бергани кўрсатилган.
Ғазо секторида яшовчи фаластинилкларга қарши жиноятлари давом этар экан, АҚШнинг сионистик режимга ёрдами давом этмоқда. Энди бу геноцидга айланди, кўплаб халқаро ташкилотлар бундан огоҳлантирди ва хусусан улар АҚШнинг сионистик режимга ёрдамини тўхтатишгга чақирди.
БМТнинг махсус маърузачиси Франсиска Албанес ҳам сионистик режимнинг Ғазо секторида яшовчи фаластинилкларга қарши ҳужумлари Ғарбнинг кўмаги ва уларнинг ҳадя қуролллари билан амалга оширилди деб маълум қилди.
АҚШнинг сионистик режимга ҳар томоналма ёрдами баъзи АҚШ расмийларини ҳам бу ёрдамни тўхтатишни тала қилишига мажбур қилмоқда. Мустақил АҚШлик сенатор Берни Сандерс АҚШ ОАВларининг аксарияти ушбу мамлакатдаги президентлик сайловларига қаратилганига тўхталиб, Ғазо бўлгасида гуманитар инқироз кундан кунга кучайиб бораётган жойда бўлаётган воқеларни эътиборсиз қолдирмаслик керак деб таъкидлади. Унга кўра, бу кенг тарқаллан тероор ва халқаро ҳуқуқ бузилиши орасида АҚШ Ғазога қарши урушда Исроил режимини қўллаб-қувватлаш учун миллиардлаб долларлик молиявий ёрдам ва минглаб бомба ва бошқа қуролларни ҳарбий ёрдам шаклида юборишда давом этмоқда.
Сионистик режимга ёрдам бериш масаласи энди АҚШ жамиятда ва икки Демократик ва Республикачлар партиялари орасида жиддий муаммога ҳам айланди, аммо бу иккала партия ҳам Исроил режимини қўллаб-қувватлашда давом этишини талаб қилмоқда. Шу билан бирга кўрлаб АҚШ фуқаролари бу мамлакатнинг ички иқтисодиёти шарритидан норози ва бундай ёрдамни АҚШ иқтисодий муаммоларнинг кенгайишига сабаб сифатида билади. Чоп этилган сўровлар натижасига биноан, CBS ижтимоий сўровида қатнашган АҚШликларнинг 3 дан икки қисми Вашингтоннинг Исроил режимига ёрдам беришига қарши эканлигини кўрсатмодқа.
АҚШ Халқаро Тараққиёт агентлиги бу орада Тел-авив режимига ушбу режимнинг ҳаёти давомида АҚШ томондан юзлаб миллиард доллар ёрдам кўрсатилганига тўхталиб, агар бу пул АҚШдаги қашшоқлик чегарасидан паст бўлган 30 миллион аҳоли орасида тақсимланганида ҳар бир киши 10 минг доллар оларди деб изоҳлади.
АҚШнинг барқарор ёрдамлари ва сионистик режимнинг Ғазо бўлгасида яшовчи фаластинилкларга қарши жиноятлаини давом эттиришига қарамай, исроилликлар учун аниқ истиқбол йўқ. Исроил режими миллий иқтисод кенгашининг собиқ раиси Евгений Кандалнинг айтишича: 8 йил давомида АҚШнинг Исроилга кўрсатган оғир ёрдамига қарамай, яқин 10 йил ичида исроил мустақил яҳудий бирлик сифатида мавжуд бўоломаслигига эҳтимоли катта.
Гарвард университети профессори Жон Миршир ҳам бу борада қуйидагича ёзади: АҚШнинг Исроилга нисбатан протесионистик сиёсати нафақат АҚШнинг миллий манфаатларини хавф остида қўяди балки Ғарбий Осиёдаги кескинилкни ҳам кучайтиради. Бу сиёсатнинг давом этиши АҚШнинг дунёда янада яккаланишига олиб келиши мумкин.