Ҳизбуллоҳ ҳаракати босиб олинган ерларнинг шимолида кенг кўламли дрон ва ракета амалиётларни амалга оширди
Ҳизбуллоҳ ҳаракати кенг кўламли дрон ва ракета амалиётда босқинчи сионистик режимнинг босиб олган Фаластин шимолидаги бир қанча ҳарбий базаларини нишонга олди.
ИСНО -Эрон талабалари ахборот агентлиги Саҳоб сайтидан иқтибос келтириб, тарқатган хабарига кўра, Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати бугун -31 октябрь берган баёнотида, қаршилик кучлари сўнгги 24 соат ичида ишғол остидаги Фаластиндаги босқинчи сионист кучларининг позицияларига қарши 32 та ракет, дрон ва қуруқлик амалиёт ўтказди деб эълон қилди.
Айни пайтда, сионистик режим радио ва телевиденияси ҳам ўз ҳисоботида Ҳизбуллоҳ учувчисиз учоқлари кузатувдаги қийинчиликлар туфайли Исроил ҳаво кучлари учун катта қийинчилик туғдирмоқда ва шу сабабдан бир қанча исроиллик аскарлар Исроил ва Ливан чегараларида жойлашган деб тан олди.
2024-йил 23-сентябрдан бошлаб сионистлар армияси Ливан жанубининг турли ҳудудларига кенг кўламли ҳужумларни бошлади ва бу ҳали ҳам давом этмоқда.
Ҳизбуллоҳ ҳам бу мамлакатнинг тинч аҳолисини нишонга олинишига жим турмаган ва ишғол остидаги Фаластин шимолидаги сионистик режимнинг позициялари ва аҳоли пунктларига қарши кўплаб амалиётлар ўтказмоқда.