Ҳизбуллоҳ ҳаракати сионистик режимнинг 8200 жосуслик бўлинмаси базасига муаффақиятли ҳужум қилди
Ҳизбуллоҳ ҳаракати Тел-авив чеккасидаги сиоинстик режимнинг 8200 сонли ҳарбий развекта бўлинмасига тегишли Гилилот базасини нишонга олди.
Ливан Ҳизбуллоҳи ўз баёнотида, бугун шанба куни эрталаб қаршилик кучларимиз, Ғазо бўлгасидаги Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш, Фаластин қаршилик кўрсатишини қўллаб- қувватлаш, Ливан ва унинг халқини ҳимоя қилиш ва Хайбар амалиётлари доираисда сионистик режимнинг тажовузи ва қирғинларига жавобан, сионистларнинг Гилилот базасини ракета билан нишонга олди деб эълон қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, 8200 сонли ҳарбий қисми бу режимнинг кибер урушнинг масъулидир. Мазкур бўлинма нафақат сионистик режимнинг энг йирик жосуслик бўлинмаси, балки дунёдаги энг муҳим разветка бўлинмаларидан биридир.
Ливаннинг Ҳизбулоҳ ҳаракати шанба куни сиоинстик режим томонидан босиб олинган ҳудудлар шимолидаги бир неча сионист аҳоли пунктларини ҳам нишонга олганди.