Сионистик режим қамоқхоналарида фаластинлик тиббиёт ходимлари қийноққа солинмоқда ва қатл этилмоқда
Фаластин маъмуриятининг Ғазодаги ахборот идораси босқинчи сионистик режими Ғазо бўлгасида мингдан ортиқ шифокор, ҳамшира ва тибибёт ходимларини қатл этган деб хабар қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Фаластин маъмуриятининг Ғазо бўлгасидаги ахборот бошқармаси ишғолчи сионистик режим Ғазода 1000 дан ортиқ шифокор, ҳамшира ва тиббиёт ходимларини қатл этилганига тўхталиб бу режим 310 дан ортиқ тиббиёт ходимларини ҳисбга олди ва қамоқхонларида қийноққа солди деб қўшимча қилди.
Бу хабарга асосан, ишғолчи ва қирғинчи сионистик режими тиббий асбоб-ускуналар ва гуруҳларнинг Ғазога киришига рухсат бермаяпти.
Бошқа хабарга биноан, сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу яна бир бор ушбу режим вазирлар маҳкамаси мажлисида шундай деди: Ғазодан гаровга олинганлардан ҳатто бир нафраини тирик олиб чиққан киши 5 миллион доллар мукофот олади ва Ғазо аҳолиси ҳаёт ва ўлим ўртасида танлов қилишлари керак.
Ўтган йили сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши уруши бошланганидан бери сионистик, фаластинлик ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари сионистик режим қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларнинг оғир аҳволи, айниқса босиб олинган Фаластин жанубидаги Негев чўлидаги ҳарбий базада жойлашган Сади Тийман қамоқхонаси билан боғлиқ оғир аҳвол ҳақида кўп марта хабар беришган.