Ғарбий Осиё давлатларининг Эронга яқинлашиш ҳисси кучайишига бир назар
(last modified Thu, 05 Dec 2024 13:23:25 GMT )
декабр 05, 2024 18:23 Asia/Tashkent
  • Ғарбий Осиё давлатларининг Эронга яқинлашиш ҳисси кучайишига бир назар
    Ғарбий Осиё давлатларининг Эронга яқинлашиш ҳисси кучайишига бир назар

Эрон мамлакатининг сионистик режим билан тўқнашувининг ижобий томонларидан бири Эроннинг ҳарбий мудофаа стратегиясига қўшни давлатларини ишончилилиги эди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишча.  Сайид Муҳаммад Ҳусейний  "Ормон" газетасидаги эслатмасида қуйидагича ёзди: Эрон Ислом республикаси сўнгги ойларда эълон сиёсати шаклида Эроннинг қаршилик фронтидаги фаолияти билан Эроннинг  қўшниларига нисбатан кўрсатган кўрсаткичлари ўртасидаги фарқни аниқлашга ҳаттоки уларни бир-бирини истисно қилишга ҳаракат қилди.

Шу боис Эрон дипломатияси далил келтиради. Эроннинг мудофаа қобилияти минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигини сақлаш ҳамда сионистик режимнинг экспансионизмига қарши туриш учун жиловдир. Эрон мамлакати АҚШ ва сионистик режимга нисбатан реал мантиққа эга  эканлигини кўрсташига ҳаракат қилди аммо қўшниларига нисбатан идеалистик мантиққа амал қилади.

7-октябрдан кейин қаршилик фронтининг сионистик режим билан зиддиятининг фаоллашиши ва Эрон билан сионистик режим ўртасида юзага келган қатор тўқнашувлар унинг кўплаб ижобий ва салбий томнлари бор эди. Унинг ижобий жиҳтларидан Эроннинг мудофаа стратеясига ҳарбий нуқтаи назарда қўшни давлатларнинг ишончлилиги эди.

Содиқ ваъда 1 ва 2 амалиётларини бошқарадиган тўхтатувчи мантиқ, ҳамда Эрон дипломатик аппаратининг ақлли дипломатияси / хусусан доктор Ироқининг интенсив ва самарали сафарлари/  аниқ синергияда бу хабарни қўшни давлатлар ва минтақага Эроннинг ҳарбий қудрати тўхтатувчи ва мудофаа кучига эга экани ҳақидаги хабарни тақдим этди. Эрон урушни ривожлантиришга интилмаяпти балки ўз миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий ҳимоя қилади.

Бу манзара қўшни давлатлар ва минтақага тақдим этилди ва унда Эрон Ислом республикаси қандай қилиб сионистлар томонидан ҳарбий таҳдидга учрагани ва бу таҳдидларга тийилиш мантиғи билан қандай қатъий жавоб бергани кўрсатилди.

Араб давлатлари, айниқса Саудия Арабистони ва Мисрнинг Эронга қарши сионистлар ҳужумини қоралагани шунингдек, Туркия ҳукуматнинг Эрон сионистик режимнинг ўз ерларига қилган тажовузига жавоб қайтаришга ҳақли эканини тан олиши бу қўшни ва араб давлатларнинг Эроннинг ҳарбий қудратининг мудофаа қобилиятига бўлган ишончининг муҳим белгиси бўлиб, қўшничилик сиёсатини олға силжитишга катта ёрдам беради.

Шу боис Эроннинг АҚШ ва сионистик режим билан қарма-қаршилиги қўшни давлатларга шуни исботладики:  

1.  Эрон минтақа давлатларига  қарши уруш бошламайди ва унинг ҳарбий стратегияси тўсиқ ва мудофаадир.

2.  Эрон минтақанинг жамоавий хавфсизлиги ва ислом умматнинг умумий манфатларини ҳимоя қилиш мақсадида ихтиёрий равишда аралашади 

3.  Эроннинг қаршилик фронтидаги ҳарбий ҳаракатлари ва Эроннинг қўшничилик сиёсати ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ аммо улар ўзаро манфатли. 

4. Эроннинг аралашаётган қудратларга нисбатан реал мантиқ ва мусулмон ва қўшни давлатлар нисбатан идеалистик мантиғи бор.

5.  Шиа ярим ойи;  Сафавйилик ва Эронофобия; Ғарб ОАВларининг афсоналари ва ҳақиқатда ҳеч қандай асосига эга эмас.