Исроил режими Ғарб ОАВларидаги эронофобия ва Эронга қарши диалогнинг меъморидир
-
Исроил режими Ғарб ОАВларидаги эронофобия ва Эронга қарши диалогнинг меъморидир
Ғарб ОАВларида ўтказилан сўров натижаларига биноан, уларнинг аксарияти сионистик режимга ёки унинг тарафдорларига яқин ташкилотларига алоқадор бўлиб, улар Эронга нисбатан жамоатчилик фикрини шакллантириш учну ўзига хос тил ва тушунчалардан фойдаланадилар.
Эрон ҳақидаги ахборот воситалари ва оммабоб сиёсий адабиётар, хусусан Ғарбга алоқадор баъзи минтақавий ОАВларда Исроил режими сиёсати кучли таъсир кўрсатмоқда. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Исроил режими ва унга алоқадор бўлган Ғарб ОАВлари АҚШ кўмагида бошқариладиган бундай сиёсат мақсадли ва нохолис тил конструциясидан фойдаланган ҳолда, Эрон ҳақидаги фактларни бузиб кўрсатиш ва жаҳон жамоатчилик фикрини унга қарши қўзғатиш учун мўлжалланган.
Сионистик режим Эронга қарши диалогнинг меъмори
Эрон Ислом респубилкасига қарши душманлик сиёсатини ишлаб чиқишда асосий иштирокчилардан бири сифатида ОАВлардан жамоатчилик фикрини шалклантириш воситаси сифатида фойдаланади. Мазкур ёндашувни 3 та асосий мақсадга мувофиқ таҳлил қилиш мумкин 1. диққатни ўз касби ва ноқонуний ҳаракатлардан чалғитиш. Сионистик режим Эронни глобал таҳдид сифатида кўрсатиш оқрали эътиборини инсон ҳуқуқлар бузилиши, ноқонуний аҳоли пунктлари ва Фаластин ерларини босиб олишдан чағитмоқчи.2. Эронга қарши халқаро консенсиус яратиш сионистик мустамликачилик йўлидаги энг муҳим тўсиқ сифатида: Исроил режими Ғарбга алоқадор ОАВларидан эронофобияни тарғиб қилиш ва Эронга дипломатик ва иқтисодий босимни кучайтириш учун фойдаланади. . 3. Минтақадаги стратегик мавқеини мустаҳкамлаш:сионистик режим минтақадаги беқарорлик сабабчиси Эрон эканлигини даъво қилиб, ўзини қонуний актёр ва барқарорлик ҳимоячиси сифатида кўрсатишга уриниб келади.
Ғарб ОАВлари тармоғи ва сиоинстик диалогни қайта ишлатилиши
Кўпчилиги Исроил режимига ёки унинг тарафдорларига яқин бўлган институтларга алоқадор бўлган Ғарб медиа тармоқлари Эронга нисбатан жамоатчиолик фикрини шаклантириш учун ўзига хос тил ва тушунчалардан фойдаланади. Халқаро ҳуқуқшунос Ризо Насрийга кўра ушбу тил сиёсатиниг энг муҳим ўқларидан баъзилари қуйидагича:
- Мақсадли сўз ясалиши: " ҳукумат" ўрнига " режим": бу сўз Эрон ҳукумат тизимининг қонунийлигини пасайтириш мақсадида қўлланилади ва Исроил режими ва Ғарб ундан Эроннинг халқаро ҳамжамиятнинг қоунуний актёр ва рол ўйнайдиган сифатидаги мақвқеини пасайтириш учну ишлатмоқчи.
- "миллий озодлик ҳаракатлар" ўрнига ишончли шахслар: мазкур сўз ўзгариши минтақавий қаршилик гуруҳларни обрусизлантииш учун мўлжалланган ва Эроннинг бу гуруҳларни қўллаб-қувватлашини ноқонуний аралашув сифатида кўрсатмоқда.
- Қаршилик гуруҳлари учун " террорчи " ва " ёлланма" сўзларини ишлатиш: Исроил режимига алоқадор Ғарб ОАВлари бу ёриқлардан фойдаланиб, бу гуруҳларнинг ишғол ва мустамликачиликка қарши курашдаги ролини пасайтиришга ва эътиборсиз қолдиришга ҳаракат қилмоқда.
- Минтақавий чора-тадбирларни талқин қилишда икки томонламалик: Эроннинг қўшниларни қўллаб-қувватлаш ёки чет эллик аралашучиларга қаршилик кўрсатиши каби минтақавий ҳаракатини" ривожлантирувчи аралашувлар" сифатида кўрсатимоқда. Бошқа томондан, Исроил режими ёки АҚШнинг минтақавий ҳамкорлиги" бирлик" ва " Барқарорликни қўллаб-қувватлаш" сарлавҳаси остида талқин қилинади.
- Эроннинг ядровий дастури " ядровий таҳдид" сифатида аталади. Ҳолбуки Исроил режимининг халқаро назоратидан бутунлай чиқиб кетган ядровий миллитаризми ОАВлардан деярли йўқ қилинган.
- маданий ва сиёсий таҳқирлаш: Ғарб ОАВлари ҳам,Эроннинг сиёсий раҳбариятига нисбатан " муллолар" ва " оятуллолар" каби сўзларни ишлатиб, Эронни сиёсий мураккаблигини эътиборсиз қолдиришга уринишади ва унинг қонунийлигини камайтириш мақсадида ёрдам берадиган содда тасвирни тақдим этишмоқда.
ОАВ Исроил режим сиёсатнинг қуролига айланган
Айтиш жоиздирки, афсуски, Ғарб ОАВлари нафақат Исроил режими диалогининг хабарочиси, балки аслида бу ноқоунний мавжудлик сиёсатининг юмшоқ қўли вазифасини ўтамоқда. Янгиликларни танлаб олиш, таҳлилларни йўналтириш ва нохолис ёриқлаш қарори бу ОАВ жамоатчилик фикрини Исроил режими манфаатлари йўналишига йўлантиради.
- Инқирозлар ўқларини бузиб кўрсатиш: Эронни " беқарорлик омили" сифатида кўрсатиш орқали Ғарб ОАВлари минтақавий инқирозларнинг акс илдизарини жумладан сионистик режим ишғоли ва АҚШ ҳарбий аралашувини эътиборсиз қолдирмоқда.
- Қаршиликни делегализация қилиш: Исроил режими минтақавий қаршилик гуруҳларни қонунийлигига барҳам бериш учун Ғарб ОАВлариданн фойдаланади . " Террорчи" каби туҳматлар билан бу гуруҳларнинг ишғолга қарши қонуний курашини ноқонуний қилишга уринмоқда.
Ниҳоят, ОАВ диологи Исроил режимининг юмшоқ кучи воситаси сифатида Ғарб ОАВлари ва сионистик режим ва АҚШнинг юмшоқ куч стратегиясининг бир қисми сифатида Эронга қарши диалогини шакллантиришга муҳим рол ўйнайди. Бу диалог мақсадли тил ва тушунчаларни қўллаш орқали нафақат Эрон ҳақидаги фактларни бузиб, балки Исроил режимига ўзининг ноқонуний ҳаракатларин диққат марказидан яшириш имконини беради.
Мазкур лингвистик доираларда эркин ва ғарбий бўлмаган ОАВларни қайта кўриб чиқиш ва муқобил ривоятларни тақдим этишга ушбу тенденция билан курашиш учун зарур қадамдир. Мураккаб минтақавий воқеликни акс эттиришга уриниш ва мавжуд бузилишларни танқид қилиш янада адолатли таҳлил қилиш ва минтақавий ва инқирозларнинг илдизларини яхшироқ тушуниш учун асос бўлиши мумкин.