Ражаб Тойиб Эрдуғаннинг Исроил режимига нефт ёрдами ҳужжатлари ошкор бўлди
(last modified Tue, 21 Jan 2025 14:30:17 GMT )
Январ 21, 2025 19:30 Asia/Tashkent
  • Ражаб Тойиб Эрдуғаннинг Исроил режимига нефт ёрдами ҳужжатлари ошкор бўлди
    Ражаб Тойиб Эрдуғаннинг Исроил режимига нефт ёрдами ҳужжатлари ошкор бўлди

Туркия парламенти аъзоси яқинда бу мамлакат парламентида Туркиянинг сионистик режимга нефт ёрдамларини исботловчи сунъий йўлдош тасвирлари ва денгиз маълумотлари ҳужжатларини кўрсатди.

Туркия парламенти депутати  Гаргарле Уғлунинг кибермкондаги баёнотлари акс этган  видеога биноан бу давлат ҳамон сионитик режимнинг асосий нефт етказиб берувчилардан биридир.  Порс тудей сайтиинг хабар қилишича,   Гаргарле  ўтган декабр ойи ўрталарида Туркия парламентида бизнинг кемаларимиз ўзларининг позицияларини ошириб қўйишди ва ўзлари Италияга кетаётгандек қилишди амио биз сунъий йўлдош тасвирларини текширдик, нефт ташувчи  Nissos Delos ва  Seavigor кемалари босиб олинган ҳудудлардаги  “Hayfa” ва “Ashdod” портларига йўл олди деб айтди.

Ражаб Тойиб Эрдуған ҳукумати сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига шафқатсиз ҳужумлари фонидабу режимга қурол сотди деб аввалроқ Турия статистик идораси хабар берди.

Туркия мамлакати Исроил режимини тан олган ва бу режим билан икки томонлама алоқалар ўрнатган биринчи мусулмон давлатдир. Туркия ва Исроил ўртасида икки томонлама муносабатлар 1949-йилда нормал ҳолатга келиб, кейинчалик маданий савдо ва ҳатто ҳарбий даражага етди. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған  шунингдек босиб олинган Фаластин ерларида сионизм асосчиси Теордор Герцел қабрини зиёрат қилган биринчи мусулмон етакчисидир.