Ҳизбуллоҳ ҳаракати: сионистик режим чегара ҳудудларини куйган тупроққа айлантиришга уринмоқда
(last modified Thu, 23 Jan 2025 13:37:36 GMT )
Январ 23, 2025 18:37 Asia/Tashkent
  • Ҳизбуллоҳ ҳаракати: сионистик режим чегара ҳудудларини куйган тупроққа айлантиришга уринмоқда
    Ҳизбуллоҳ ҳаракати: сионистик режим чегара ҳудудларини куйган тупроққа айлантиришга уринмоқда

Ҳизбуллоҳнинг Ливан парламентиданги вакили сионистик режим томонидан оташкесим келишивни бузилишини давом этиши ва чегара ҳудудларидаги турар-жойларнинг портлашига жавобан, бу ҳаракат ва ҳуқуқбузарликлар қайд этилган ҳудудларини куйган тупроққа айлантириш мақсадида амалга оширилмоқда деб таъкидлади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ливан парламентидаги " Қаршиликка содиқлик" фракцияси вакили бугун, билдирган сўзларида  чегара ҳудудида содир бўлаётган воқеалар уни куйдирилган тупроққа айлантириш уриниши бўлиб,  сионистларнинг қаршилик инфратузилмасини йўқ қилиш ҳақидаги даъвоси ёлғон ва баҳонадир деб изоҳлади.

Босқинчи Исроил режими кучлари Ливан жанубидаги Ал-Тайба шаҳри атрофига яна бир бор ҳужум қилиб, бу ҳудуддаги бир қанча уйларни бомбалар билан портлатиб юборди. Исроил режими жангарилари Ливан жанубидаги  Кафалқалъа ва Меркада шаҳарчаларида ҳам бир қанча уйларни вайрон қилди.

Исроил режими ва Ливан ўртасида халқаро воситачилик билан ўт очишни тўхтатиш келишуви Байрут вавти билан озар ойининг 7 -чиси яъни  ноябр охирларида кучга кирди Тел- авив режими ўт очишни тўхтатиш шартномаси тузилганидан сўнг юзлаб марта уни бузган.