Тел-авив режими Ғарбий Соҳилда нимани қидирмоқда?
(last modified Tue, 11 Feb 2025 09:12:51 GMT )
феврал 11, 2025 14:12 Asia/Tashkent
  • Тел-авив режими Ғарбий Соҳилда нимани қидирмоқда?
    Тел-авив режими Ғарбий Соҳилда нимани қидирмоқда?

Сиёсий таҳлилчи сионистик режим Ғазо бўлгасидаги йўқолган обрўсини тиклашга ҳаракат қилмоқда, Ғарбий Соҳилга ҳужумларни кучайтирмоқда деб хабар қилди.

Фаластин сиёсий ишлари бўйича таҳлилчи Муҳаммад Ал-Қиқ бугунги таҳлилида Исроил режимининг Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги ҳаракатларига тўхталиб, сионистик реежим босқинчилари бир нечаой аввал Ғарбий Соҳилдаги жанг майдонигаа айлантиришга қарор қилган, деб таъкидлади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича. Ал-Қиқ ҳозирги ҳужумлар сиоинстик режим армиясининг Ғазодаги мағлубиятини яширишга қаратилган деб қайд этди.

Сиёсий масалалар бўйича таҳлилчи шунингдек босқинчилар Ғазо бўлгасида йўқотган имиджини тиклашга интилмоқда. Улар ўз армиясининг руҳиятини кўтариб, Ғарий соҳилда ғалаба қозонишга уринмоқда деб изоҳлади Ал-Қиқ сўзларининг бошқа қисмида Ғарбий Соҳилдаги ҳужумлар Ғарбий соҳилда қаршилик амалиётларнинг кучайиши соясида кўчманчиларга ишонч бериш шаклидир. Босқинчи режим етакчилари кўчманчи сионистларга биз бу ерда сизнинг ёнимиздамиз ва сизларнинг  хавфсизлигингизни ҳимоя қиламиз ва сизларни қўллаб- қувватлаймиз демоқчи деб маълум қилди. Бу таҳлилчи Ғарбий соҳилда босқинчиларнинг кучайиб бораётан ҳаракатлари барқарликка ўрин қолдирмайди ва вазиятни ҳар лаҳза кучайтиради.

Исроил режими кучлари маълум вақтдин бери Иордания дарёсининг ҳарбий соҳилидаги Женин ва Тулкарм шаҳарлари ва уларнинг атрофидаги қишлоқларга ҳужумларини кучайтириб, бу ҳудудларда бир қанча Фаластин фуқаролари шаҳид бўлди ва яраланди.