Яман ҳарбий разветкаси АҚШнинг Қизил денгиздаги қудратининг пасайишига сабаб бўлмоқда
-
Яман ҳарбий разветкаси АҚШнинг Қизил денгиздаги қудратининг пасайишига сабаб бўлмоқда
Яман армиясининг Қизил денгиздаги амалиётларининг давом этиши ва АҚШнингулрга қарши самарали кураша олмаслиги бу давлатнинг денгиз қудрати сифатидаги роли босқичма-босқич пасаиб бораётганидан уа унинг манфаатларин ҳимоя қила олмаганидан далолат беради.
АҚШнинг "National Interest" нашри ҳам шундай ёзди: Яманнинг Ансоруллоҳи АҚШ ҳарбий -денгиз кучларининг заифлиги ва ҳаддан ташқари босимидан оқилона фойдаланиб, дунёдаги энг муҳим сув йўлларидан бирини ўз назоратига олишга муваффақ бўлди. National Interest нашрининг хабар қилишича, Яман қуролли кучлари АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ва унинг иттифоқчилари ҳужумларига қарамай, Қизил денгизга таҳдид қилишда давом этмоқда, қарйиб 2 йилдан бери бу стратегик сув йўлини тўсиб қўйган. Натижада, аксарият кемалар Африка жанубидаги Яхши умид бурни /Cap de bonne espérance/ атрофида узоқ ва қиммат йўлни босиб олишга мажбур бўлди.
Денгиз урушининг янги дарсида кемага қарши ракета тизимлар ва дронлар Яман армиясига стартегик Боб-ул -Мандаб бўғозини ёпиш имконини берди. Бу турғунлик йирик глобал денгиз кучи сифатида АҚШ учун хавфли оқибатларга олиб келади.
Бу ишланмаларнинг биринчи дарси технологик тараққиётдир. Дронлар ва қуруқликдаги ракета тизимлари энди юзлаб ва ҳатто минглаб километр узоқликдаги ер усти кемаларини нишонга олиши мумкин. Ансорулоҳнинг Қизил денгиздаги ҳужумлари АҚШ денгиз флоти қандай қийинчиликларга дуч келганини кўрсатади. Иккинчи муҳим нуқта-АҚШ денгиз кучлари мажбуриятларини ҳаддан ташқари кенгайиши. АҚШ ҳарбий-денгиз минтақасига иккита самолёти ташувчи гуруҳни жўнатишга мажбур бўлди. Аммо бу кучли мавжудлигига қарамай,. денгиз йўли тўсиб йўқилган.
Шу билан бирга, бгошқа муаммолар, жумладан Хитой таҳдидлари ҳамон сақланиб қолмоқда. Бундан ташқари, АҚШ денгиз флоти ҳам Эронга қарши туришга тайёр бўлиши керак. Бундай шароитда АҚШ қўшинларининг Қизил денгизда доимий ва қимматга тушиши Ансорулоҳ томонидан тез-тез келиб турадиган таҳдидларга қарши туриш учун барқарор бўлмаган стратегия бўлади.