Ғазодаги Хиросима: АҚШлик шифокорнинг шифохоналардаги фалокат ҳақидаги ҳикояси
-
Ғазодаги Хиросима: АҚШлик шифокорнинг шифохоналардаги фалокат ҳақида ҳикояси
Сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятларга гувоҳ бўлган АҚШлик шифокор минтақадаги вайрон бўлган касалхоналарни Хиросимага ўхшатиб, мисли кўрилмаган гуманитар фалокатни фош қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, ўт очишни тўхтатиш пайтида Ғазо бўлгасида ҳозир бўлган доктор Кейтон Далтон " Нью-воркер" журналидаги ҳайратга соладиган хабарида минтақадаги касалхоналарнинг даҳшатли ҳолатини ошкор қилди. У шунингдек, ядровий ҳужумдан сўнг, Ғазо бўлгасини Хиросимага ўхшатиб, сионистик режим армияси ҳужумлари туфайли айниқса Ғазо шимолидаги шифохоналар бутунлай вайрон бўлди , деб айтди.
Далтон шифокорлар гуруҳи билан Хон Юнисга етиб келди ва иккиласи ҳам жиддий шикастланган Носир ва Камол Адвон касалхоналарини кўрди.
Бу АҚШлик фаластинлик шифокорларнинг беморларни ғайриинсоний шароитда тегишли асбоб-ускуналар ва ҳатто электр қувватисиз қутқраришга уринаётгага гувоҳ бўлди. Далтон Ғазо бўлгасининг энг йирик тиббиёт муассасаси бўлган Аш-Шифо касалхонаси бутунлай фойдаланишдан чиқарилганлигини ва унинг атрофида оммавий қабрлар яратилганини тушунтирди У беҳушсизлик оғриқли операциялар, шароит йўқлиги сабабли ампутациялар ва Исроил режими томонидан тақиқланган қуроллардан фойдаланиш ҳолатлари ҳақида гапирди. Далтонга кўра, сионистик режимнинг халқаро қонунларга риоя қилиш ва тинч аҳолини ҳимоя қилиши ҳақидаги даъволарига зид равишда Ғазо бўлгасидаги шифокорларнинг 84 фоизи 2000 фунтлик бомбалар билан нишонга олинган. АҚШлик бу шифокор жароҳатланган болаларнинг аҳволи масалан, қўли кесилган 9 ёшли қиз ва болалар жасадларини йиғиб олган қутқарувчилар ҳақида маълумот берди. Бу шифокор сионистик режимнинг Ғазога гуманитар ёрдам ва тиббий асбоб-ускунлар киришини тўсиб қўйганига ишора қилди.