Сиоинстик режим товарларини бойкот қилиш Фаластинни қўллаб-қувватлашда самарали қадамми?
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i97438
Исроил режимининг Ғазо бўлгасидаги давомли ҳужумлари ва ғайриинсоний ҳаракатларига жавобан Ирландия ҳукумати босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги ноқонуний яҳудий аҳоли пунктларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни импорт қилишни тақиқлашга қарор қилди.
(last modified 2025-08-17T11:32:46+00:00 )
август 09, 2025 10:31 Asia/Tashkent
  • Сиоинстик режим товарларини бойкот қилиш Фаластинни қўллаб-қувватлашда самарали қадамми?

Исроил режимининг Ғазо бўлгасидаги давомли ҳужумлари ва ғайриинсоний ҳаракатларига жавобан Ирландия ҳукумати босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги ноқонуний яҳудий аҳоли пунктларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни импорт қилишни тақиқлашга қарор қилди.

Ирландия ҳукуматининг яқинда Ғарбий Соҳилдаги яҳудий аҳоли пунктларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар импортини тақиқлаш тўғрисидаги қарйиб баъзи Европа давлатларининг сиоинстик режимнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги ҳатти-ҳаракатлари ва сиёсатига нисбатан ёнашувида жиддий ўзгаришлар юз берганидан далолатдир.

Аслида Ғазо урушининг давом этиши ва сионистик режим ҳужумларининг кучайиши, шуниндгек, Ғазога озиқ-овқат ва дори-дармонларни кириб келишига тўсқинлик қилиш, Ғазо бўлгасида яшовчи фаластинлик болалар ва аёлларни атайлаб нишонга олиш, қочқинлар чодирларига ўт қўйиш каби сиёсатларни амлага ошириши,ҳатто илгари Исроил режимини қўллаб-қувватлаган баъзи давлатлар сионистларнинг жиноялар қанчалик чуқур эканини англаб, ўз позицияларини ўзгартириб, режим танқидчилари сафига қўшилишига сабаб бўлди.

 BDS (Boycott, Divestment and Sanctions) ҳаракатлари Европа, АҚШ ва дунёнинг бошқа қисматларида кенг кўламли қўллаб-қувватлашни ўзига жалб қила олган ва кўплаб компания ва муассасаларнинг ноқонуний ҳисоб-китоблар билан ҳамкорликни тўхтаишга мажбур қилган бўлсада, аммо яқинда бўлиб ўтан Ғазо уруши ва сионистик режим жиноятларининг фош этилиши ортидан бу ҳаракатга қўшилиш доираси сезиларли даражада кенгайди.

Сионистик режимнинг глоал жамоатчилик фикрнинг Ғазо бўлгасидаги жиноятларини тўхтатиш талабларини эътиборсиз қолдириши, Исроил режимга нисбатан иқтисодий эмбаргонинг айрим Европа давлаталари орасида жиддийроқ тус олишига олиб келди.

Шу муносабат билан сўнгги ойларда Европа Иттифоқига аъзо кўплаб давлатлар жумладан Ирландия, Испания Белгия ва Словения ҳам Европа Иттифоқи-Исроил ассоциацияси келишувини зудлик билан тўтатиб туриш ёки қайта кўриб чиқишга чақирди. Исроил режими  етакчилари учун жуда қийин бўлган масала. албатта.

Йиллар давомида сионистик режим турли мамлакатларни ўз сиёсатларини қўллаб-қувватлашга мажбурлаш учун доимо "антисемитизм" ёрлиғидан фойдаланишга ҳаракат қилган. Бироқ. бу режимнинг фаластиникларга қарши жиноятлари кўламини ҳисобга олсак, бундай айбловлар энди жаҳон жамоатчилиги учун қабул қилинмайди ва ўз самарасини йўқотди. Исроил режими товарларини бойкот қилиш сиёсатини амалга ошириш, аслида босиб олинган ҳудудлар аҳолиси учун иқтисодий  шароитларни қийинлаштиради ва босиб олинган ҳудудларда ишлаётганн ишлаб чиқарувчилар  ва компанияларга жиддий зарба беради. Айни пайтда бу тақиқнинг ижтимоий ва сиёсий оқибатлари ҳам жуда муҳим. Фаластинликлар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари нуқтаи назаридан, бу ҳаракат уларнинг ҳуқуқларини халқаро қўллаб-қувватлаш ва ишғолни қоралаш рамзи бўлиб, Фаластин инқирози ҳақида глобал хабарлар олишни оширишда ёрдам беради. Шу нуқтаи назардан, Ирландия ва шунга ўхшаган давлатларнинг қарори Фаластин масаласига нисбатан глобал сиёсатига катта ўзгаришларнинг бир қисми бўлиб кўринади., бу эса  Исроил режимига халқаро ҳуқуққа асосланган янада адолатли ечимларга риоя қилиш учун кўпроқ босим ўтказиши мумкин. Гарчи бу йўл, айниқса, сионистик режимнинг сиёсий ва иқтисодий таъсирига қарши кенг миқёсда глобал ирода ва саъй-ҳаракатларни талаб қилса-да.

Ғазо секторининг неча фоизи сионистик режим томонидан вайрон қилинган?