Фаластин киноси дунёда мазлумлартнинг овозига айланди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i97776-Фаластин_киноси_дунёда_мазлумлартнинг_овозига_айланди
2024 ва 2025 йилларда Фаластин киноси турли халқаро фестивалларда, жумладан, Венеция, Канн ва Торонтода Фаластин халқининг овози бўла олди, бадиий қуруқликни миллий ўлчов билан уйғунлаштириб, Фаластиннинг қаршилик, барқарорлик ва азоб-уқубатлар хабарини дунёга намойиш этди.
(last modified 2025-09-22T06:44:01+00:00 )
сентябр 21, 2025 14:18 Asia/Tashkent
  • Фаластин киноси дунёда мазлумларининг овозига айланди
    Фаластин киноси дунёда мазлумларининг овозига айланди

2024 ва 2025 йилларда Фаластин киноси турли халқаро фестивалларда, жумладан, Венеция, Канн ва Торонтода Фаластин халқининг овози бўла олди, бадиий қуруқликни миллий ўлчов билан уйғунлаштириб, Фаластиннинг қаршилик, барқарорлик ва азоб-уқубатлар хабарини дунёга намойиш этди.

Венецияда Туниснинг Оскар танловидаги расмий вакили Кавсар бин Ҳания томонидан суратга олинан Фаластин мавзусидаги "Ҳинд Ражаб  овози" филми 20 дақиқадан ортиқ давом этган олқишлар ортида ҳакамла ҳайъатининг "Кумуш шер" мукофотини қўлга киритиш орқали ажойиб муваффақиятга эришди. Ушбу филмнинг томошабинлари кўз ёшлари ва "Озод Фаластин" шиорлари остида сионизмга қарши муҳит яратдилар. Айни пайтда Торонто халқаро кинофестивалида  Ann-Mari Jasserнинг “Фаластин 36” филмининг премераси бўлиб ўтди ва у расман Фаластиннинг Оскарга кириши сифатида танланди.Филм бадиий чуқурликни миллий ўлчов билан бирлаштирган ўзига хос ҳикоя орқали дунёдаги Фаластинн муаммосини ёритиб берди.  Канн кинофестивалида режиссер Лейли Аббос  томонидан суратга олинган " Биз билан орзу қилганинг учун раҳмат" қора комедияси бир қанча халқаро фестивалларда намойиш этилганидан сўнг танқидий ва оммабоп олқишларга сазаар бўлди.

Айни пайтда фаластинлик  эгизаклар Тарзан ва Араб Носир " Бир вақтлар Ғазода" филми билан яна бир маррага эришди ва "Бир хил қараш" йўналишида  энг яхши режиссер мукофотига сазовор бўлди.

Фаластин филмларининг аҳамияти бадиий соҳадан ташқарига чиқади ва унинг сиёсий ва гуманитар жиҳатларини қамраб оланди. Фаластин халқи ўз тарихидаги энг оғир даврлардан бирини бошдан кечирар экан, қирғин, қамал ва очликнинг энг даҳшатли шакларига дучор бўлар экан, бу асарлар Фаластиннинг чидамлииги ва ҳаётга содиқлигини тасвирлаб, қаршилик кўрсатишнинг юмшоқ хабарлари бўлиб хизмат қилади. Фаластин киноси энди оддий иш эмас, у Фаластин халқи курашнинг бошқап жабҳаларига парралел равишда Фаластин ҳикоясини дунёга етказувчи маданий жабҳага айланди.