Financial Times газетаси Исроил қамоқхоналаридаги маҳбусларни мунтазам қийноқларга солиш ҳақида хабар беради
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i98120-financial_times_газетаси_Исроил_қамоқхоналаридаги_маҳбусларни_мунтазам_қийноқларга_солиш_ҳақида_хабар_беради
Financial Times газетасининг озод фаластиникларнинг шаҳид бўлиши ҳақидаги ҳисоботи Исроил қамоқхоналарида мунтазам қийноқлар, зўрлаш ва қасос оилшш ҳолатларини ошкор қилди.
(last modified 2025-11-06T04:42:52+00:00 )
октябр 30, 2025 18:29 Asia/Tashkent
  • Financial Times газетаси Исроил қамоқхоналаридаги маҳбусларни мунтазам қийноқларга солиш ҳақида хабар беради
    Financial Times газетаси Исроил қамоқхоналаридаги маҳбусларни мунтазам қийноқларга солиш ҳақида хабар беради

Financial Times газетасининг озод фаластиникларнинг шаҳид бўлиши ҳақидаги ҳисоботи Исроил қамоқхоналарида мунтазам қийноқлар, зўрлаш ва қасос оилшш ҳолатларини ошкор қилди.

Британиянинг  "Financial Times" газетаси янги ҳисоботида Исроил режими кучларининг шафқатсиз муомаласиз тизимли қийноқлари ва қасоскор ҳаракатлари туфайли қамоқоналарида ҳалок бўлган озод қилинган фаластинлик маҳбусларнинг кўрсатмаларини муҳокама қилди.

 Порс тудей сайтининг Фаластин маълумотлар марказига таяниб хабар қилишича,  хавфсизлик нуқтаи назаридан номи ошкор этилмаган озод қилинган фаластиниклардан бири  Financial Times газетасига шундай деди: "ҳақиқий қувонч йўқ эди, улар бизни сўнги дақиқагача калтаклашди ва қийноққа солишди,-инсонийлик, раҳм-шафқат йўқ эди. У қовурғалари синган ва юзида излар билан қамоқдан озод қилинган ва қаршилик ва игшғолчи режим ўртасида яқинда имзоланган келишув асосида озод қилинган икки мингга яқин фаластинликлардан биридир.

Маҳбусарнинг озод этилиши урушнинг тугашига умид ўйғотган бўлса-да, уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати Исроил қамоқхоналаридаги қийноқлар ва қўпол муомаларининг кенг кўламини яна бир бор очиб берди. Статистик маълумотларга кўра, Ғазо бўлгасига қарши уруш бошланганидан бери Исроил режими қамоқхоналарида 80 нафар фаластинлик  шаҳид бўлган.   Financial Times ўз ваҳшийликларини ҳатто исроиллик зобитлар ҳам очиқ тан органликларини ёзиб, ҳисоботини давом эттирди. Ҳарбий қамоқхона расмийларидин бири "Sadi Tayman" ҳам деди: баъзи аскарлар иш сменасини ғазоликардан ўч олиш имконияти сифатида кўрдилар". -Ҳамкасбларимидан бири ҳар доим маҳбусларни калтаклаш учун орқасидан бориб, бу менинг мақсадим эканлигини очиқ айтди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори Мунир Ал-Бараш ҳам топширилган кўплаб шаҳид маҳбусларнинг жасадларида оғир қийноқлар излари борлигини таъкидлади.

Баъзиларининг кўзлари боғланган ва қўллари орқасига боғланган. Уларнинг жасадлари кўкарган ва синган жойлар билан қопланган, у доимий қийноқлар ва калтаклардан далолат беради, дея қўшимча қилди.