Фаластинлик болаларга қарши зўравонлиги шиддатлашмоқда
(last modified Tue, 26 Jul 2016 15:47:01 GMT )
июл 26, 2016 20:47 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик болаларга қарши зўравонлиги шиддатлашмоқда
    Фаластинлик болаларга қарши зўравонлиги шиддатлашмоқда

Сионистик режим парламенти 14 ёшга етмаган болаларни ҳибсга олиш қонуни лойиҳасини қабул қилди.

Қудс ахборот агентлигининг хабарига кўра, сионистик режим парламенти мазкур режим адлия вазири Аелет Шакед томонидан таклиф қилинган 14 ёшга етмаган болаларни ҳибсга олиш қонуни лойиҳасини қабул қилди.

Сионистик режим ахборот воситаларининг эълон қилишича, мазкур қонун асосида режим судлари сионистларга қарши амалиётда шубҳаланган 14 ёшга етмаган болаларни вақтинчалик равишда ёки 3 йилгача ҳибсда сақлашлари ёки қўлга олишлари мумкин ва бу болаларнинг ёши 14га етгандан сўнг уларни қамоқларга жўнатишлари мумкин.

12 ёшли Шоди Фарроҳ жаҳондаги энг ёш асир ҳисобланиб, сионистик режим зиндонида қамалган.

Бундан олдин БМТнинг матбуот котиби Фарҳон Ҳақ сионистик режимнинг фаластинликларга қарши зўравонлигининг шиддатлашганлигидан хавотирланиш изҳор этиб, БМТ бу зўравонликлар ва махсусан фаластинлик болаларга қарши зўравонликлар борасида тадқиқот ўтказишини айтган эди.