Сионистик режим томонидан " Самуд флотилияси" фаолларининг қийноқлари ҳикояси
-
Сионистик режим томонидан " Самуд флотилияси" фаолларининг қийноқлари ҳикояси
"Глобал чидамлик флотилияси" гуманитар карвонига аъзо бўлган 9 нафар Индонезия фуқароси ўз мамлакатига қайтганидан сўнг Ғазо халқини қўллаб-қувватлаётган фаолларга нисбатан Исроил ҳарбийларининг қийноқлари, хўрлашлари ва зўравонликлари ҳақида хабар берди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, гуманитар ёрдам етказиб бериш ва Ғазо қамалини бузиш учун минтақага йўл олган бу фаоллар Исроил кучлари томонидан ўғирлаб кетилгач қўлга олиниб, қийноққа солинган.
Карвонда ҳозир бўлган индонезиялик журналист, Ҳеро Раҳандро Исроил аскарлари уларни иммиграция марказларига ўтказишдан олдин уларни жазирама қуёш остида соатлаб ерда ётишга мажбур қилган, агар улар қимирласа, ёки бошини кўтарса бақириш ва таҳдидларга дуч келган.
У сўзлари давомида деди: бу ҳатти-ҳаракатлари натижасида бир қанча фаолар бошидан ва белларидан жароҳат олган, баъзилари эса калтакланган.
Унга кўра, Исроил кучлари ҳатто баъзи фаолларни яланғочлаб, суратга олишган.
Айни пайтда Самуд флотилиясида ҳозир бўлган яна бир индонезиялик журналист Андре Прасит сионист ҳарбийларнинг ҳатти-ҳаракатларига норозилик билдириш учун 3 кунлик очлик эълон қилганини ҳам маълум қилган.
У ҳибсга сақланаётган пайтда озиқ-овқат ва сувга нисбатан қаттиқ чекловларга ишора қилиб, бу карвондаги фаоллар озиқ-овқатдан маҳрум бўлишдан ташқари жисмоний зўравонликка ҳам дуч келишган ва уларнинг баъзиларининг қўллари пластик билан боғланган кўкаришлар ҳамон сақланиб қолган.