Иброҳим келишувлари:Ғазо оловида кулга айланган мувафақиятсиз режа
-
Иброҳим келишувлари:Ғазо оловида кулга айланган мувафақиятсиз режа
“Al-Quds Al-Arabi” газетаси сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича Иброҳим келишувини аллачон барбод бўлган режа деб ҳисоблади.
Иброҳим келишувари ёки Иброҳим келишувлари Исроил режими ва бир қанча араб давлатлари жумладан БАА ва Баҳрайн ўртасида дипломатик муносабатларини нормаллаштиришни ўрнатган келишувлар тўпламидир. Ушбу келишувлар 2020- йил август ва сентябр ойларида эълон қилинган ва 2020-йил 15-сентябрда АҚШда имзоланган. 1Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ал-Қудс Ал Арабий газетаси Иброҳим келишувларни барча мамлакатлар кун тартибидан тушиб қолган муваффақиятсиз режа деб ҳисоблади.
Трансминтақавий Ал-Қудс Ал Арабий газетаси шуниндек Доналд Трамп Эрон билан музокаралар чоғида "Иброҳим келишувларини кенгайтиршини татбиқ эта олмади" сарлавҳали хабарида шундай ёзди: минтақавий воқелик шуни кўрсатадики, кўплаб араб давлатлари сионистик режим билан муносаатларини нормаллашатиришни , айниқса Ғазода давом этаётган уруш ва Фаластин давлати барпо этиш йўлида ҳеч қандай режа тарақиёт йўқлиги билан муносабатларни нормаллаштиришни устувор вазифа деб ҳисоламайди.
Хабарга биноан, АҚШ президенти Доналд Трамп бир қатор араб ва ислом давлатлари раҳбарлари билан қилган қўнғироқлари чоғида, АҚШ ва Эрон музокаралари билан боғлиқ кенгроқ келишувлар доирасида яни мамлакатларни ушбу келишувларга қўшилишини илгари суришга ҳаракат қилди. Аммо бу ташаббус нафақат муҳим жавобга эриша олмади, балки сукутга учради ёки тўғрилдан -тўғри рад этилди.
Al-Quds Al-Arabiy ҳам Исроил режимининг Ғазо секторига ҳужумини ушбу келишув тузилишига қаттиқ зарба деб ҳисоблади ва шундай ёзди: 2023 йил октябр ойидан бери Ғазодаги Исроил уруши муносабатлари нормаллаштириш йўлига қаттиқ зарба берди. Чунки у Фаластин масаласини минтақадаги халқ ва сиёсий диққат марказига қайтарди ва бир қатор ҳукуматларни Исроил билан алоқаларни кенгайтирши йўлидаги ҳар қандай қадамларни тўхтаишга ёки секинлаштиришга мажбур қилди.