Демократ сенатор: Трамп маъмуриятининг расмийлари Эронга қарши уруш масаласида саросимага тушган
https://parstoday.ir/uz/news/world-i100228-Демократ_сенатор_Трамп_маъмуриятининг_расмийлари_Эронга_қарши_уруш_масаласида_саросимага_тушган
Аризона штати вакили бўлган АҚШлик демократ сенатор АҚШ президентининг Эрон Ислом Республикасига қарши тажовузни бошқаришини танқид қилиб, Трамп маъмурияти расмийлари мазкур тажовуз масаласида саросима ва иккиланиш ҳолатида эканини таъкидлади.
(last modified 2026-07-27T09:02:04+00:00 )
июл 27, 2026 13:44 Asia/Tashkent
  • Демократ сенатор: Трамп маъмуриятининг расмийлари Эронга қарши уруш масаласида саросимага тушган

Аризона штати вакили бўлган АҚШлик демократ сенатор АҚШ президентининг Эрон Ислом Республикасига қарши тажовузни бошқаришини танқид қилиб, Трамп маъмурияти расмийлари мазкур тажовуз масаласида саросима ва иккиланиш ҳолатида эканини таъкидлади.

Парс Тудей хабарига кўра, АҚШнинг Аризона штати вакили, демократ сенатор Марк Келли интервью давомида Трамп маъмурияти Эронга қарши тажовузни аниқ стратегик мақсадсиз бошлаганини таъкидлаб, шундай деди:

«Аввалига гап Эрондаги сиёсий тузумни ўзгартириш ҳақида эди, кейин ядровий қуроллар, сўнг баллистик ракеталар ва ниҳоят денгиз кучлари мавзуси кўтарилди. Трамп маъмурияти амалдорлари Эронга қарши уруш масаласида саросимага тушган ва йўлини йўқотган ҳолатда».

АҚШлик демократ сенатор Эронга қарши тажовузнинг улкан харажатларига ҳам тўхталиб, шундай деди: «Америка халқи тирикчилик харажатларини зўрға қоплаётган бир пайтда Трамп бизни ушбу урушга олиб кирди ва харажатлар ҳали ҳам ошиб бормоқда».

У мазкур тажовузни Америка халқи учун фожеа деб баҳолар экан, қўшимча қилди: «Аризонада бензин нархи ҳар галлон учун 4,50 долларга етди, одамлар эса озиқ-овқат ва ижара ҳақини тўлашга қийналмоқда».

Марк Келли, шунингдек, АҚШ уруш вазири Пит Ҳегсетни лаёқатсиз ва ваколатсиз шахс деб атаб, таъкидлади: «Бизнинг муҳим ўқ-дори захираларимиз жиддий даражада камайиб кетган ва уларнинг ўрнини тўлдириш учун йиллар талаб этилади».

Келли сўзи якунида АҚШ Уруш вазирлигининг Эронга қарши жинояткорона тажовузни давом эттириш учун қўшимча 67 миллиард доллар бюджет ажратиш ҳақидаги сўрови юзасидан берилган саволга жавоб берар экан, бу борада ҳали якуний қарор қабул қилмаганини айтиб, шундай деди: «Сўнгги беш йил ичида Уруш вазирлиги бюджети икки баробардан ҳам кўпроқ ошди. Менинг назаримда, бундай миқдордаги харажат оқилона эмас».