АҚШ Сенатидаги демократлар озчилик раҳбари: Трамп президентлиги тўлиқ фожиа
https://parstoday.ir/uz/news/world-i100264-АҚШ_Сенатидаги_демократлар_озчилик_раҳбари_Трамп_президентлиги_тўлиқ_фожиа
АҚШ Сенатидаги демократлар озчилик раҳбари Чак Шумер Доналд Трамп Америка халқи ишончини тўлиқ йўқотганини таъкидлаб, унинг президентлигини «тўлиқ фожиа» деб баҳолади.
(last modified 2026-08-01T04:45:37+00:00 )
июл 31, 2026 13:06 Asia/Tashkent
  • АҚШ Сенатидаги демократлар озчилик раҳбари: Трамп президентлиги тўлиқ фожиа

АҚШ Сенатидаги демократлар озчилик раҳбари Чак Шумер Доналд Трамп Америка халқи ишончини тўлиқ йўқотганини таъкидлаб, унинг президентлигини «тўлиқ фожиа» деб баҳолади.

Парс Тудейнинг ИРНАга таяниб хабар беришича, Чак Шумер X ижтимоий тармоғида эълон қилган баёнотида CNN томонидан ўтказилган сўров натижаларига таяниб шундай ёзди: америкаликларнинг 72 фоизи Трампнинг Эронга қарши урушига қарши, 79 фоизи унинг бензин нархлари бўйича сиёсатига норози, 73 фоизи эса Трамп нотўғри устувор йўналишларни танлаган деб ҳисоблайди. Шунингдек, америкаликларнинг 71 фоизи Трамп яшаш харажатларини камайтириш учун етарли ҳаракат қилмаганига ишонади.

Шумернинг таъкидлашича, Трамп Америка халқи ишончини бутунлай йўқотган. У шундай деди: «Агар америкаликларнинг мутлақ кўпчилиги мамлакатни нотўғри йўлга бошлаётганингизни айтаётган бўлса, ўз йўлингизни ўзгартириш вақти келган».

АҚШ Сенатидаги демократлар озчилик раҳбари, шунингдек, Америка ҳарбий кучлари минтақада Эрон Ислом Республикасининг кўп сонли ракета ва дрон ҳужумларига дуч келаётганини айтиб, қуйидагиларни қўшимча қилди: «Ёлғон тарқатиш ва талафотларни яшириш ракеталар парвозини тўхтатмайди ёки АҚШ қўшинларини хавфдан узоқлаштирмайди».

У сўнгра Америка қўшинларини ватанга қайтаришга чақириб: «Урушни тугатинг», — деди.

Шумер яна бир баёнотида Трамп икки йил давомида Америка халқи манфаатларига хиёнат қилганини таъкидлаб, АҚШ фуқаролари ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда унга муносиб жавоб беришини қайд этди.