«Нью-Йорк Таймс»: АҚШ стратегик мағлубият ёқасида турибди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i100280-Нью_Йорк_Таймс_АҚШ_стратегик_мағлубият_ёқасида_турибди
«Нью-Йорк Таймс» ўз ҳисоботида АҚШнинг Эронга қарши урушда кўзланган мақсадларга эриша олмаганига тўхталиб, ушбу уруш нафақат Вашингтонни стратегик мағлубият ёқасига олиб келгани, балки унинг иттифоқчилари ишончига ҳам жиддий путур етказганини ёзди.
(last modified 2026-08-17T08:00:39+00:00 )
август 02, 2026 10:35 Asia/Tashkent
  • «Нью-Йорк Таймс»: АҚШ стратегик мағлубият ёқасида турибди

«Нью-Йорк Таймс» ўз ҳисоботида АҚШнинг Эронга қарши урушда кўзланган мақсадларга эриша олмаганига тўхталиб, ушбу уруш нафақат Вашингтонни стратегик мағлубият ёқасига олиб келгани, балки унинг иттифоқчилари ишончига ҳам жиддий путур етказганини ёзди.

Нашрнинг таъкидлашича, ғарблик расмийлар ва таҳлилчилар фикрига кўра, АҚШ иттифоқчилари нуқтаи назаридан Эронга қарши уруш стратегик мағлубият томон кетмоқда.

Ҳисоботда айтилишича, АҚШнинг Эронда барқарор ўзгаришларга эришиш учун ҳарбий кучдан самарали фойдалана олмагани Вашингтоннинг заиф томонларини намоён қилди. Бу ҳолат эса Россия ва Хитой манфаатларига мос келиши мумкинлиги ҳақида иттифоқчилар хавотир билдирмоқда.

«Нью-Йорк Таймс» яна Дональд Трамп маъмуриятининг Эронга қарши ҳаракатларида кўзланган мақсадлар амалга ошмаганини ҳамда АҚШ армияси муҳим ўқ-дорилар танқислигига дуч келганини қайд этди. Нашрга кўра, Эрон бу давр мобайнида янада қатъий позицияни эгаллаган, унинг ядровий ва ракета дастурлари йўқ қилинмаган, Ҳурмуз бўғози эса амалда Теҳрон назорати остида қолган. Бу вазият ҳам АҚШни, ҳам сионистик режимни янада заиф ҳолатга туширган ва томонлар бир-бирини юзага келган инқироз учун айбламоқда.

Ҳисоботнинг яна бир қисмида АҚШнинг ҳарбий ва дипломатик нуфузи сезиларли даражада пасайгани таъкидланади. Нашрнинг ёзишича, Вашингтоннинг бу урушдаги хатти-ҳаракати АҚШни жаҳон миқёсида беқарорлик келтириб чиқарувчи, олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган куч сифатида қабул қилинишига олиб келган. Бу эса унинг иттифоқчилари ишончига жиддий зарар етказган ва кўплаб давлатлар ташқи сиёсатда АҚШга қарамликни камайтириш ҳамда халқаро алоқаларини диверсификация қилишга интилаётганини кўрсатмоқда.

«Нью-Йорк Таймс» ҳисобот якунида АҚШнинг Эронга қарши уруши Вьетнам, Ироқ ва Афғонистондаги урушлар билан қиёсланиб, Вашингтон яна бир бор узоқ давом этадиган ҳолдан тойдирувчи урушда мағлуб томонга айланиши мумкинлиги қайд этилди.

Ислом Инқилоби қӯриқчилар корпуси денгиз кучлари: Ҳурмуз бӯғози ёпиқ

Генерал Абдуллоҳий: АҚШликларнинг тобутлари ҳам уларнинг минтақадаги тажҳизотларининг бир қисмидир