АҚШлик собиқ расмийси: Эрон билан уруш АҚШ миллий манфаатига эмас
АҚШнинг терроризмга қарши кураш бӯйича миллий марказнинг собиқ директори Жо Кант, Трампнинг урушқоқ сиёсатларини танқид қилиб, деди: Эрон билан уруш АҚШ миллий хавфсизлиги фойдасига эмас.
ИРНАга таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Жо Кант Эрон АҚШ учун яқин келажакларда ҳеч қандай таҳдид бӯлмаслигини таъкидлаб, деди: АҚШ президенти ӯз мамлакати халқига урушни тугатишни эълон қилишнинг сиёсий қудратига эга.У Эронга қарши асоссиз урушни бошланишида сионистик режимнинг ролини танқид қилар экан, қӯшимча қилиб айтдики, Исроил режимини Трампга давлатига нуфузи ва бу тӯқнашувда қатнашиш учун Телавивнинг босимлари сабаб, АҚШ бу урушни бошлади. АҚШ собиқ расмийси Эроннинг минтақадани АҚШ ҳарбий базаларига қарши ракета ва дрон ҳужумларини тилга олиб, дедики, эронликлар ӯзининг баллистик ракеталари ва дронлари билан, бу базаларга зарба бера олишди ва АҚШ эса ӯзининг айрим базаларини бӯшатишга мажбур бӯлди.
У яна айтди: АҚШнинг минтақадаги ҳарбий иштироки, Эронга фақат шу имкониятни бердики, Эрон хохлаган пайтида, АҚШ кучларини аниқлаб, уларга зарба бера олади.АҚШнинг терроризмга қарши кураш миллий марказининг собиқ директори шунингдек минтақадаги АҚШ ҳарбий кучлари вазияти хусусида огоҳлннтириб, дедики, Вашингтон амалий равишда, ӯз ҳарбий кучларини хавфлик вазиятда қолдирган.Кант сӯзлари давомида, сионистик режимнинг бундан олдин содир этган жиноятларига ишора қилиб, дедики: АҚШ Вашингтонга қарши жосуслик ва нуфуз амалиётини амалга ошираётган томонларга ёрдам берпмаслиги керак.