Фон дер Ляйен Европада энергия истеъмоли моделини ўзгартиришга чақирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i100866-Фон_дер_Ляйен_Европада_энергия_истеъмоли_моделини_ўзгартиришга_чақирди
Европа Комиссияси раиси яна бир бор Европада энергия истеъмоли моделини ўзгартиришга чақирди ва ушбу иттифоқнинг энергия импортига қарамлиги харажатларни 106 миллиард еврога (119 миллиард доллар) оширганидан огоҳлантирди.
(last modified 2026-10-18T07:05:16+00:00 )
октябр 18, 2026 10:28 Asia/Tashkent
  • Фон дер Ляйен Европада энергия истеъмоли моделини ўзгартиришга чақирди

Европа Комиссияси раиси яна бир бор Европада энергия истеъмоли моделини ўзгартиришга чақирди ва ушбу иттифоқнинг энергия импортига қарамлиги харажатларни 106 миллиард еврога (119 миллиард доллар) оширганидан огоҳлантирди.

ParsToday хабар беришича, ИРНА ахборот агентлигига таяниб, Урсула фон дер Ляйен жума куни Брюсселда Европа Иттифоқи саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Европанинг импорт қилинадиган нефть ва газга қарамлиги қитъа иқтисодиётини ҳануз ўз назоратидан ташқарида бўлган геосиёсий ўзгаришлар таъсирига дучор этаётганини айтди.

Унинг қўшимча қилишича, февраль ойининг охиридан буён газ нархи тахминан 140 фоизга ошган, дизель ёқилғиси нархи эса икки баравар кўтарилган. Бу ҳолат давом этаётган энергетика инқирозининг иқтисодий оқибатларини яққол намоён этмоқда.

Фон дер Ляйен Европа энергия истеъмол қилиш усулини ҳам ўзгартириши кераклигини таъкидлаб, хориждан келтириладиган қазилма ёқилғилар ўрнига Европа ҳудудида ишлаб чиқариладиган электр энергиясидан фойдаланишга чақирди.

«Политико» нашри АҚШнинг «Энергетика иқтисодиёти ва молиявий таҳлил институти» (IEEFA) маълумотларига таяниб ёзишича, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар келаётган қишда 14 миллиард куб метргача табиий газ тақчиллигига дуч келиши мумкин. Бу уларнинг йиллик газга бўлган эҳтиёжининг тахминан 7 фоизига тенг.

«Политико»: Европа Иттифоқи келаётган қишда газнинг жиддий танқислигига дуч келади