Озарбайжон президенти Шавкат Мирзиёевни қутлади
(last modified Tue, 06 Dec 2016 07:04:57 GMT )
декабр 06, 2016 12:04 Asia/Tashkent
  • Озарбайжон президенти Шавкат Мирзиёевни қутлади

Озарбайжон президенти Шавкат Мирзиёевни қутлади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади, дея хабар бермоқдаUzDaily.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланганингиз билан чин қалбдан табриклайман, — дейилади хабарда. — Бизнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларимиз Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида халқларимиз манфаатлари йўлида, минтақадаги тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик учун стратегик шериклик, ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилишига аминман».

Озарбайжон раҳбари Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ, тинчлик-хотиржамлик ва унинг давлат раҳбари фаолиятида муваффақиятлар тилаб қолди.

Ёрлиқ