Си Цзиньпин Мирзиёевни президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади
Си Цзиньпин Мирзиёевни президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади
ХХР раиси Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевга, унинг Ўзбекистон президенти лавозимига сайлангани муносабати билан табрик мактуби йўллади, деб хабар қилмоқда Хитой ТИВ.
"Мен хитой-ўзбек муносабатларини ривожлантиришга ва сиз билан қалин дўстона алоқада бўлишга, хитой-ўзбек стратегик ҳамкорлигини икки мамлакат ва халқлар манфаатлари йўлида ҳар томонлама ривожлантириш учун биргаликда ишлашга катта аҳамият бераман", — дейилади Хитой етакчисининг мактубида.
ХХР раисининг қўшимча қилишича, Хитой ва Ўзбекистон яхши қўшни, дўст ва ҳамкорлардир.
2016 йил 4 декабрида Ўзбекистон президентлиги учун навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтди. МСК баёнотига кўра, республика президенти вазифасини бажарувчи Мирзиёев 88,61 фоиз овоз тўплаган.