Россия янги ахборот хавфсизлиги Доктринаси қабул қилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i10273-Россия_янги_ахборот_хавфсизлиги_Доктринаси_қабул_қилди
Россия янги ахборот хавфсизлиги Доктринаси қабул қилди
(last modified 2018-08-22T17:48:44+00:00 )
декабр 07, 2016 18:20 Asia/Tashkent
  • Россия янги ахборот хавфсизлиги Доктринаси қабул қилди

Россия янги ахборот хавфсизлиги Доктринаси қабул қилди

Россия янги ахборот хавфсизлиги Доктринаси қабул қилди. Россиянинг стратегик мақсади – ахборот майдонида давлатлараро можаросиз муносабатлар мустаҳкам тизимини қуришдир. Бу ҳақда Ирна ахборот агентлиги хабар берди. Россия президенти Владимир Путин Россиянинг янги ахборот хавфсизлиги Доктринасини  тасдиқлади, деб хабар қилмоқда  ҳуқуқий маълумот ахборот портали. Янги Доктринанинг асосий йўналишларидан бири бу – ахборот технологиялари ёрдамида пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳарбий можароларнинг олдини олиш.   “Россия Федерациясининг ҳарбий сиёсатига мувофиқ, ахборот хавфсизлигининг асосий йўналишлари бу: ҳарбий можаролар пайдо бўлишини олдини олиш ва тўхтатиб қолишдир”, — дейилган президент имзолаган қарорда. Шунингдек ҳужжатда айтилишига кўра, Россиянинг стратегик мақсади бу  - ахборот майдонида давлатлараро можаросиз муносабатлар тизимини яратишдир. “Ахборот хавфсизлигини таъминлашдан асосий мақсад, бу – ахборот майдонида давлатлараро можаролардан холи бўлган, тенг ҳуқуқли ва стратегик ҳамкорликнинг мустаҳкам ва барқарор тизимини  яратишдир”, — дейилган ҳужжат матнида. Янги Доктрина Россия президенти томонидан 5 декабрда имзоланди.