Полициянинг Керушга қарата ўқ отиши
(last modified Tue, 13 Dec 2016 07:38:58 GMT )
декабр 13, 2016 12:38 Asia/Tashkent

Полициянинг Керушга қарата ўқ отиши

Ракна вебсайтининг ёзишича, Аргентинанинг иккинчи лигасида уйнаётган Алмагро ва Атлетико Парана футбол жамоалари ўртасидаги мусобақа Атлетико Парананинг 1:0 натижаси билан ғалаба  қозонаётганида, Алмагро жамоасининг мухлислари ғазабга келишди ва футбол майдонига кириб рақиб жамоасининг уйинчиларига ҳужум қилишни мақсад қилишди. Бу ўртада Алмагро футбол жамоасининг 26 ёшли уйинчиси Франко Керуш мухлисларни тинчлантириш учун ҳаракат қилди. Шу вақтда Аргентина полицияси ҳам тартибсизликларнинг олдини олиш мақсадида уларга мухлисларга қарата ўқ отди. Аргентина полицияси отган ўқлардан бири Франко Керушнинг бошига бориб тегди. Шифокорлар уни зудлик билан шифохонага олиб боришди. Шифокорлар унинг бошига ўқ текканини тасдиқлаб, унинг саломатлигига бирон бир хатар туғдирмайди деб эълон қилишди.