Россия МВнинг Ту-154 самолёти Қора денгизга қулаб тушди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i11554-Россия_МВнинг_Ту_154_самолёти_Қора_денгизга_қулаб_тушди
Россия МВнинг Ту-154 самолёти Қора денгизга қулаб тушди
(last modified 2021-06-18T13:14:46+00:00 )
декабр 25, 2016 12:44 Asia/Tashkent
  • Россия МВнинг Ту-154 самолёти Қора денгизга қулаб тушди

Россия МВнинг Ту-154 самолёти Қора денгизга қулаб тушди

Россия Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти Қорда денгиз тубида Сочи қирғоғидан 1,5 км узоқлиқда, 50-70 метр чуқурликда топилди.ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik.

Бугун эрталаб радарлардан йўқолиб қолган Ту-154 самолёти Қора денгизда топилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.   "Сочи қирғоғидан 1,5 км узоқлиқда, Қора денгиз тубида 50-70 метр чуқурликда Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти қолдиқлари топилди", — дейилган хабарда.    Ундан ташқари қирғоқдан 5км узоқликда, ҳалокатга учраган самолёт йўловчиларининг шахсий буюмлари топилган. Россия Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти Сочи аэропортидан тонг 05:20 да учиб чиққанидан 20 минут ўтиб алоқага чиқмай қўйган ва радарлардан йўқолиб қолган эди. Россиядан сурияга йўл олган самолёт бортида 91 йўловчи бўлган. Уларнинг аксарияти Александров номли оркестр артистлари, 9 нафар журналист ва 8 экипаж аъзоси бўлган. Артистлар "Хмеймим" авиабазасида хизмат ўтаётган Россия ҳарбийларини Янги йил билан табриклашга кетаётган бўлишган.